«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:57, 21.06.2021 20255

Беш дақиқада тайёр бўладиган пишлоқли хачапури

Таъбга қараб саримсоқ қўшса ҳам бўлади.

Фото: Woman’s Day

Керакли маҳсулотлар:

  • қаттиқ пишлоқ ёки бринза — 200 г;
  • тухум — 2 дона;
  • ун — 5 ош қошиқ;
  • сода — 0, 5 чой қошиқ;
  • лимон шарбати ёки сирка — 0,5 чой қошиқ;
  • сметана — 200 г;
  • туз;
  • ёғ.

Тайёрланиш жараёни

  • Майдаланган пишлоққа тухум, ун, туз ва разрихлитель қўшиб аралаштиринг.
  • Сметана солинг ва аралаштиришда давом этинг .
  • Ёғ суртилган товага аралашмани солинг.
  • Кўкатлар қўшинг.
  • Иккала томонини тилларанг бўлгунича қовуриб олинг.
  • Устини сметана ва кўкатлар билан безанг.

Ёқимли иштаҳа!