Мазали, ҳазми енгил ва иштаҳаочар мазкур таом оддий маҳсулотлардан тайёрланади.
Керакли маҳсулотлар:
- помидор — 4 та;
- пиёз — 1 дона;
- саримсоқ — 1 бўлак;
- сариёг —1 ош қошиқ;
- пишлоқ — 200-250 г;
- тухум — 2 та;
- майдаланган мурч;
- янги ёки майдаланган орегано;
- райҳон барги — 6-7 та;
- туз.
- Помидорларни айлана шаклида кесиб, туз сепинг ва 10-12 дақиқага қолдиринг.
- Майда тўғралган пиёз ва саримсоқни ёғда қовириб олинг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқариб, озгинасини устига сепиш учун олиб қўйинг. Тухумга қолган пишлоқ қовирилган пиёз, туз, мурч ва кўкатларни солиб яхшилаб аралаштиринг.
- Помидорнинг сувини олиши учун уларни қоғозга ёйиб қўйинг.
- Запеканка қолипига аввал помидорнинг бир қисмини, сўнгра пишлоқли-тухумли аралашмани қуйинг. Худди шу ҳаракатни бир неча бор такрорланг ва энг устига қолган пишлоқни сепинг.
- 190 даражали печга 30-40 дақиқа давомида пишириб олинг. Кесишдан аввал запеканка совишини 6-7 дақиқа кутинг.
Изоҳ (0)