Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи ҳудудига ўрнатилган фотоқопқонга бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган Устюрт қўйи тушиб қолди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Хабар берилишича, Устюрт қўйи Устюртнинг жануби, асосан Қозоқли–Қоплонқир қисми, Қуруқ кўл, Сариқамиш ботиқлари ва жанубий чинкларнинг шарқий қисмида тарқалган. Пода ҳосил қилиб, ўтроқ ҳолда яшайди, баъзан кичик масофаларга мавсумий кўчади.
Бундан ташқари, фотоқопқонга тулки ҳам тушган.
Бундан аввал ҳам фотоқопқонларга бир неча ноёб турдаги ҳайвонлар тушгани ҳақида хабар берилганди. Хусусан, Угом-Чотқол миллий табиат боғида ноёб қор қоплони кўриниш берганди. Шунингдек, бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган морхўр ва унинг улоқчалари ҳам фотоқопқонга тушгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)