Ўзбекистонда 19 июнь куни жами 38456 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 17 081 нафари биринчи босқичда, 11 196 нафар фуқаро иккинчи босқичда ҳамда 10179 нафар фуқаро учинчи босқичда эмланган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 871 027 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1053637 дозаси иккинчи ва 115 181 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 702 209 кишини ташкил этмоқда.
19 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Наманган вилояти (5376 доза),
- Андижон вилояти (4182 доза),
- Тошкент вилояти (3968 доза) банд қилди.
- Фарғона вилояти (339 615 доза),
- Наманган вилояти (333 138 доза),
- Андижон вилояти (327 141 доза) эгаллади.
Изоҳ (0)