Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Учтепа туманининг 8 та даҳасида истиқомат қилувчи аҳоли ички ишлар вазирига очиқ хат билан чиқди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz». Улар туманда фоҳишалар ва гиёҳвандлар тўпланишига қарши чора кўришни сўрамоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Бир неча йиллардан буён бизнинг Заргарлик кўчамизда, аниқроғи Шуҳрат дўкони ва ‘Туркистонбанк’ қаршисида ҳар куни кечқурун ижтимоий масъулияти паст аёллар тўпланиб, шовқин ва тартибсизликлар келтириб чиқаради. Улар ёнида автомобиллар қатор бўлиб, ҳатто икки қатордан саф тортиб тўхтаб, бошқа автомобиллар ҳаракатига халақит беради, ҳайдовчилар шовқин кўтариб, сигнал чалиб, бақириб уришади», — дейилади мурожаатда.

Хабарда таъкидланишича, буларнинг барчаси аҳолининг кечки пайт дам олишига халақит беради. Маҳаллий аҳоли туман ҳокимлиги, Учтепа тумани ИИБга, туман депутатларига мурожаат қилган, аммо натижа йўқ, вазият ўзгаришсиз қолган. Уларнинг сўзларига кўра, кўчада шунчаки сирена чалиб юрадиган патруллар кўпайган холос.

«Бундан ташқари, туманимиз дорихоналарида ёшлар гиёҳванд моддалар сифатида истеъмол қиладиган тақиқланган дори-дармонлар (‘Тропикамид’) савдоси ривожланган. Уйларимиз ҳовлисида бундай препарат таъсирида бўлган йигитлар доим тўпланиб туради, бу эса фарзандларимиз учун хавф туғдиради. Ўрта ва юқори синф ўқувчилари бўлган қизлар йўлда шундай кишиларга дуч келишидан қўрқамиз. Бундай кишилар томонидан қизларга тегажоқлик қилишга уриниш ҳолатлари ҳам  бўлган», — деб таъкидланган мурожаатда.

Туман аҳолиси маҳаллий органларга мурожаат қилиш бефойдалиги сабабли ИИВ раҳбаридан чора кўриб муаммони ҳал қилишни сўрамоқда. Бундан ташқари, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун маҳаллий органларга топширилмаслигини талаб қилмоқда, чунки уларга мурожаат қилинган бўлса ҳам, ёрдам бермаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)