• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Абрамовнинг «ҳайдалиши», Аҳмедовнинг кутилмаган қарори ва «гап эшитган» Азиз Ҳайдаров. ЎФАнинг навбатдан ташқари конгрессида рўй берган асосий воқеалар (фото)

    Миллий Олимпия қўмитаси биносида 19 июнь, шанба куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    ЎФА президенти Абдусалом Азизов маросимни ўз нутқи билан очиб берди (батафсил).

    Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Шу кунларда миллий терма жамоамизнинг мағлубияти мухлисларимизни жудаям ранжитди. Ушбу мавзу юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси бугунги йиғилишдан кейин ҳисобот беради ва терма жамоа ҳолатига баҳо беради.

    Абдусалом Азизов, ЎФА президенти

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Конгресснинг кун тартибидан қуйидаги масалалардан иборат бўлди:

    1. ЎФА уставини ФИФА ва ОФК талаблари асосида янги таҳрирда тасдиқлаш;

    2. ЎФА сайлов кодексини тасдиқлаш;

    3. ЎФА сайлов қўмитасини тасдиқлаш;

    4. ЎФА апелляция сайлов қўмитасини тасдиқлаш.

    Ташкилий масалалар ижроқўм билан бирга муҳокама қилингач, Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ—2022 саралаш босқичидаги муваффақиятсиз иштироки кун тартибига чиқди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аввалига ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўзга чиқди.

    2019 йилда ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистонда футбол ривожини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига имзо чекди. Ушбу фармон узоқ муддатли ривожланиш режасини ўз ичига олган бўлиб, унда 2030 йилгача футболни ривожлантириш концепцияси, йўл харитаси ва мақсадли кўрсаткичлар белгилаб берилган. Фармонда қайд этилган топшириқлар босқичма босқич ўз вақтида амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, 14 та ҳудудий футбол ассоциациялари фаолияти таҳлил ўтказиш натижасида тубдан ислоҳ қилиниб, қайтадан ташкил этилди ва уларга тажрибали футбол мутахассислари жалб этилди. Вилоят жамоалари ва терма жамоаларга маҳоратли футболчилар етказиб бериш тизими асталик билан йўлга қўйиляпти.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида терма жамоалар бўлими қайта ташкил этилиб, унга Ўзбекистон миллий терма жамоасида кўп йиллар давомида тўп сурган Азиз Ҳайдаров бўлим бошлиғи этиб тайинланди. Бўлимга миллий ҳамда турли ёш тоифаларидаги Ўзбекистон терма жамоалари фаолиятини тизимли равишда мувофиқлаштириш, халқаро ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш, нуфузли мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва уларда муваффақиятли иштирок этиш каби вазифалар юкланди. Энг асосийси футболчиларни ўсмирлар терма жамоасидан то миллий терма жамоагача бўлган даврда ўзбек футболи менталитетидан келиб чиққан ҳолда ягона услуб ва ўйин фалсафасини ишлаб чиқиш ва терма жамоалар ўйинида жорий этиш мақсад қилиб қўйилган.

    2019 йил сентябрь ойида ЎФА қошидаги мураббийлар кенгаши қарори ва кўп сонли футбол мухлисларининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди ва унга 2022 йилги Жаҳон Чемпионатига олиб чиқиш вазифаси юклатилди. Мураббийлар штабининг талаби ва режаси асосида миллий терма жамоа тайёргарлиги учун ЎФА томонидан барча молиявий ва ташкилий масалалар ўз вақтида бажарилди. Жумладан, 10 та ўқув-йиғин машғулотлари, 4 та назорат учрашуви, 12 та халқаро ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди.

    Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари, албатта, барчамизнинг асосий орзумиз Жаҳон Чемпионатига чиқиш. ЎФАнинг қилаётган барча саъй-ҳаракатлари ҳам пастдан бошлаб то тепагача футболни ривожлантиришни тизимли йўлга қўйиш, ушбу тизимни йўлга қўйишни уддаламагунимизча йирик мусобақаларда барқарорликка эришишимиз қийин бўлади. Буни қисқа вақт ичида йўлга қўйиш осон эмас. Иш бор жойда камчилик бўлганидек, ЎФАнинг ёш жамоаси фаолиятида ҳам хато ва камчиликлар бўлиб турибди. Биз уларни бартараф этиш учун доимий изланишдамиз ва меҳнат қиляпмиз. Бу борада биз ОАВ, футбол жамоатчилиги, мухлислар фикрини ҳам инобатга олиб ишлаяпмиз. Ишончимиз комилки, юқорида тилга олинган ишлар ва олдимизга қўйилган режалар футболимизни тизимли ривожлантириб, натижалар барқарор бўлишини таъминлайди.

    Равшан Эрматов, ЎФА биринчи вице-президенти

    Шундан кейин сўз Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовга берилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Терма жамоани 2019 йилда Фаластинга учралган мағлубиятдан сўнг қабул қилиб олдим. Мен ва мураббийлар штаби олдига Жаҳон Чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилди. Фаластинга қарши ўйиндан сўнг тайёргарлик учун вақт бўлмади. Мураббийлар штаби томонидан таркибнинг 70 фоизини алмаштирилди. Фаластинга ва Яманга қарши ўйинларгача қарасангиз, биринчи учрашувдаги фақат 4 нафар футболчи таркибга жалб этилганини кўришингиз мумкин. Биз Яманни 5:0 ва меҳмонда Сингапурни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Шундан сўнг Саудия Арабистонига қарши ўйнадик ва, афсуски, асосий рақибимизга 3:2 ҳисобида мағлуб бўлдик. Агар ўша ўйинни эсласангиз, 2018 йилги мундиалда иштирок этган Саудия Арабистони футболчиларидан фарқли равишда бизнинг футболчиларнинг тажрибаси камлигини кўришингиз мумкин. Таркибда тажрибали футболчилар етишмади. Саудия Арабистонида Осиёнинг бир неча бор чемпион бўлган жамоаларида тўп сурадиган футболчилари бор. Бунинг ўзи ҳам кўп нарсаларни билдиради. 3:2 ҳисобидаги мағлубият бизнинг вазифамизни қийинлаштириб юборди.

    Лекин Фаластинни 2:0 ҳисобида ютганимиздан кейин гуруҳдан чиқишимиз учун яхши имконият пайдо бўлди. Кейинги 3 ўйинда 6 очко жамғарсак, 2-ўрин билан чиқишга имконият пайдо бўларди. Бу оддий арифметик ҳисоб-китоб. Афсуски, бутун дунёда пандемия билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди ва мусобақа тўхтатилди. Шундан сўнг ОФК Шимолий Корея саралаш ўйинларида иштирок этмаслигини айтди. Гуруҳда охирги ўринни эгаллаган жамоа билан бўлиб ўтган ўйинларда 6 очко айириб ташланишини эълон қилди. Биз Яман ва Сингапурни енгиб 6 очко жамғарган бўлсак, мусобақа жадвалида 15 очко билан иккинчи ўринни эгалладик. Лекин бизнинг ўрнимизга Ливан кейинги босқичга йўл олди.

    Нима дейишим мумкин, биз ўтказган охирги йиғинларда қўлимиздан келган барчасини амалга оширдик. Биз мағлубиятга учрадик, барча жавобгарлик менинг бўйнимда. Мураббийлар штаби бошлиғи сифатида масъулиятни зиммамга оламан. Барча футбол мухлисларидан узр сўрайман. Агар муваффақиятли иштирок этганимизда бугун сизларни бу ерга йиғмасдик. Биз жавоб беришга тайёрмиз. Бир нарсани айтиб ўтмоқчиман: бу вақт давомида 75 футболчи терма жамоада майдонга тушган бўлса, 20 нафар футболчи терма жамоада ўз дебютини ўтказди. Терма жамоанинг келажаги бор, деб ўйлайман. Уларни тўғри йўналтира олиш зарур. Мен ишлаган давримда марказий ҳимоячилар ва дарвозабонларни тайёргарлиги борасида ишларни амалга ошира олмадик. Бу охирги босқичда ҳам кўринди. Бу муаммо ечилмай қолди.

    Вадим Абрамов, Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи

    Абрамов сўзини якунлаганидан кейин Ўзбекистон Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов мураббийга савол билан мурожаат қилди ва терма жамоа нима сабабдан Саудия Арабистонига қарши сўнгги ўйинда тактик ўзгаришларга қўл урганига изоҳ сўради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Биз рақибни фақат прессингдан ушлашимиз керак эди. Шундай қилишмиз керак эдики, рақиб бизнинг ярим майдонга ўта олмаслиги лозим эди. Тошкентдаги ўйинда буни амалга ошира олгандик ва уларнинг ўйини чиқмаганди. Бироқ Саудиядаги об-ҳаво шароити бундай ўйнашга йўл қўймасди.

    Одил Аҳмедовга келсак, футболчилар менга чиқди ва сўнгги ўйинда Аҳмедовни ҳимояда ўйнатишни маслаҳат берди. Азиз Ҳайдаров келди ва футболчилар шуни истаётганини айтди. Жамоавий ишда қолганларнинг фикрига қулоқ солиш муҳим ҳисобланади.

    Уларга қарши ҳимоявий ўйин намойиш қилмоқчи эдик, бироқ биринчи қарши ҳужумдаёқ гол ўтказиб юбордик. Афсуски, тезкор гол қўйиб юбордик. Агар юқори даражали марказий ҳимоячилар бўлганида балки бошқа натижа бўларди. Сингапур терма жамоаси 85 дақиқа уларга қарши хотиржам ўйнаганди.

    Вадим Абрамов

    Кейин Абдусалом Азизов томонидан Абрамовга савол бериш таклиф этилди. (Қайд этиш керак, маросимдан аввал ташкилотчилар журналистларга конгресс вақтида саволлар бўлмаслиги ва фақат кузатиш имконияти бўлиши айтганди).
    Фаррух Икромовнинг терма жамоага жалб этилгани ҳақида

    Статистика қараб фақат космонавтлар танланади, футболчилар бу орқали танланмайди. Икромовнинг келажаги буюк. У Саудияга қарши ўйинда терма жамоага лойиқ эканини исботлади.

    Тайёргарлик жараёни ҳақида

    Коронавирус кўплаб режаларни барбод қилди. Ўзбекистондан фарқли ўлароқ Саудияда легионер футболчилар йўқ. Бизда турли мамлакатларда тўп сурадиган ўйинчилар бор. Австралияга қарши ўйин уларнинг илтимоси билан бекор қилинди, рақиб мураббийи бунинг учун кечирим ҳам сўради. Ундан аввал Туркманистон билан ўйин бўлди. Умуман олганда, Саудияга қарши ўйингача ҳаммаси яхши кетаётганди. Бироқ сўнгги ўйин биз у қадар яхши тайёр эмаслигимизни кўрсатди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Истеъфо борасида

    Албатта, бу ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Шусиз ҳам июнь ойида шартномам якунига етади.

    Анзур Исмоловнинг жалб этилмагани ҳақида

    Исмоиловга охиригача ишонгандим. Бироқ сўнгги лаҳзада у рад этди. Сабабини билмайман. Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Кримецга келадиган бўлсак, охирги йилларда унда терма жамоада ўйнаш тажрибаси йўқ эди.

    Вадим Абрамов

    Шундан кейин терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров сўзга чиқди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Гапимни футбол мухлисларидан узр сўраш билан бошламоқчиман. Чунки олдимизга қўйилган вазифа Жаҳон Чемпионатига чиқиш эди. Терма жамоа учун ҳамма шароитларни яратиб бердик. Ўйинлар ҳам ташкил қилинди, барча имкониятлар яратилди. Ўйинга келадиган бўлсак, бир масалага тўхталиб кетаман: Вадим Абрамов айтганидек, ўйиндан олдин йигитлар менга иложи бўлса Одил Аҳмедов ҳимоя ўйнашини таклиф қилди. Шу мурожаатни Вадим Карленовичга етказдим. Оғир ўйинлар олдидан етакчи футболчилар билан мураббий суҳбатлашиши керак. Бир иш бажарилаётганда бир бирини қўллаб-қувватлаши зарур. Шунинг ортидан катта ғалабаларга эришиш мумкин.

    Энг катта муаммомизни ҳар доим айтиб келганман. Тактик жиҳатдан доим камчилигимиз бўлган. Бу ҳақида доим сўраб келдим, барибир охирида шу нарсага дуч келдим. Бизда битта режа бор эди, агарда 2-3 та режамиз бўлганда ўйинга бошқача ёндашган бўлардик. Бу нарсадан ҳаммамиз ўрнак олишимиз керак. Ўйлайманки, футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, футбол атрофидаги одамлар ҳам бундан тўғри хулоса чиқаради. U-19 Аёллар терма жамоамиз Лобановский мусобақасида ғолиб бўлиб келди, лекин миллий терма жамоамизда ғалабалар бўлмаса, қилаётган кичик яхши ишларимиз кўринмайди.

    Бутун мураббийлар келишилган ҳолда битта йўналишда ишлаб, ёшларимиз бир бирини тушуниб ишласа, ўйлайманки, ўшанда иш тўғри йўлга қўйилади. Бир нарсани илтимос қилиб қолардим, ҳар йили кичик майдонлар ташкил қилишимиз, футболчилар учун яна нимадирлар қилишимиз лозим. Бўлмаса бошқа давлатлардан анча ортда қолиб кетяпмиз. Бу ҳақиқат. Ўзимиздан кучсиз деб ҳисоблайдиган футбол терма жамоаларининг инфратузилмаларига, футболчилар учун яратиб бераётган имкониятларига қарасак улар биздан анча олдинда.

    Энди бўлиб ўтган ишларга айбдор инсонларни қидиравериш эмас, тўғри йўлда ҳаммамиз давом этишимиз лозим. Футболимиз жар ёқасига келиб қолишига футбол атрофидаги барчамиз айбдормиз. Ҳалоллик ва шаффофликда давом этсак, худо ҳам йўлимизни очиб беради. Ўзим 3 марта Жаҳон Чемпионати саралашида қатнашган бўлсам, ҳар доим нимадир етмай қоларди. Баъзан очко, баъзан гол етмай қоларди. Бир нарсани таъкидлайман: бизга ҳалоллик етишмаяпти. Ҳалоллик бўлса, ҳамма нарса ўз жойига тушади.

    Азиз Ҳайдаров, терма жамоалар бўлими бошлиғи

    Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳам ўз фикрларини билдирди ва терма жамоадаги фаолиятини якунлашини маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Шу жойда жуда кўп гапирилди. Аммо битта нарсани айтмоқчиман: футболни алдаб бўлмайди. Бугун ўзгармасак, ҳар 4 йилда шундай туриб кечирим сўраймиз.

    Футболчи бўладими, мураббий бўладими, шу соҳадаги одам бўладими — футболнинг манфаатини биринчи ўринга қўймаса, бизда ҳеч қачон натижа бўлмайди. Бу катта деталлардан бири. Майдалари эса жуда кўп.

    Агар мен бу ҳақида гапирадиган бўлсам, баҳонага ўхшаб қолади. Футбол соҳасида ишлайдиган одамлар бор, улар яхши тушунади. Энг катта муаммоларимиздан бири болалар футболида тўғри йўл тутмаётганимиз.

    Терма жамоадаги фаолиятимни якунладим.

    Одил Аҳмедов, футболчи

    Орада ўзбек футболи фахрийси Биродар Абдураимов Одил Аҳмедовнинг Саудия Арабистонига қарши ўйиндаги ҳаракатларини танқид остига олди (батафсил).

    Биродар Абдураимов

    Биродар Абдураимов
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сўнгги сўз Абдусалом Азизовга берилди. Унда ЎФА раҳбари футболдаги қинғир ҳолатларга тўхталиб ўтди (батафсил).

    Маошлар сиёсати, менежментда ҳам биз ортдамиз. Азиз Ҳайдаров кўплаб ишларни амалга оширдик деяпти-ку, бироқ амалда ташкилий масалаларда у ҳам кўплаб камчиликларга йўл қўйди. Саудия Арабистонига етиб борганда меҳмонхона қониқтирмади, аэропортлардаги муаммо ва ҳоказо майда муаммолар футболчиларинг кайфиятига таъсир қилмасдан қолмайди. Одам аввал ўзининг ишини ипидан игнасигача қилиб қўйиб, ундан кейин интервью бериши ва гапириши керак.

    Абдусалом Азизов, ЎФА раҳбари

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маросим сўнгида Азизов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан шартнома тугатилишини эълон қилди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    19.06.2021, 22:21   Изоҳ (0)   45545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Пахтакор» ўз майдонида очко йўқотди, «ОКМК» Тошкент вилояти дербисида «Металлург»дан устун келди, «Бунёдкор»да эса йирик ғалаба

    19.06.2021, 22:20

    Мақсади сари фақат олға юрадиган, ҳаёт қийинчиликларини енга олган афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина 46 ёшга тўлди. У Токио Олимпиадасида қатнашади

    19.06.2021, 21:00

    Евро—2020. Гризманнинг голи гуруҳ аутсайдерига қарши ўйинда Францияни мағлубиятдан қутқариб қолди

    19.06.2021, 19:59

    Абдусалом Азизов: «Айримлар футболни бизнес қилиб олди. Футбол агентига айланиб кетган мураббийлар бор»

    19.06.2021, 19:02

    Биродар Абдураимов Одил Аҳмедовга: «Югуриш керак, ука. Ўзбекистон терма жамоасида бундай ўйнаш асло мумкин эмас»

    19.06.2021, 17:38

    Расман: Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

    19.06.2021, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистон мудофаа вазири: “Ҳиндистон билан кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа иложимиз йўқ”

    Дунё | 10 май, 11:00

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    Лайфстайл | 10 май, 10:40

    АҚШ молия вазири мамлакат август ойига қадар дефолтга дуч келиши мумкинлигини тасдиқлади

    Дунё | 10 май, 10:20

    Қимор ўйинларини реклама қилаётган “Машъал”, блокланган “ОКМК” ва 2 йилдан бери тугамайдиган “Қизилқум”—“Металлург” учрашуви — профессионал клубларимизнинг нопрофе...

    Спорт | 10 май, 10:10

    Рўзғорбоп гўшт 90–95 минг сўм — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон гўшт арзон давлатлардан бирилигини эслатди

    Ўзбекистон | 10 май, 09:57

    “Калмар ўйини” сериали қаҳрамонлари 3-мавсумда омон қолмаслиги мумкин

    Маданият | 10 май, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.