• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мақсади сари фақат олға юрадиган, ҳаёт қийинчиликларини енга олган афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина 46 ёшга тўлди. У Токио Олимпиадасида қатнашади

    Еттита ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 19 июнь куни ўзининг 46 ёшини қарши олди.

    Бадиий гимнастика афсонаси 1975 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. 1991 йилдан собиқ иттифоқ таркибида халқаро мусобақаларда фаолиятини бошлаган. Ўша йилнинг ўзида Барселонада бўлиб ўтган Олимпиадада МДҲ номидан иштирок этади ва жамоавий баҳсларда олтин медални қўлга киритади. 17 ёшли Оксана учун бу муваффақиятнинг биринчи зинаси эди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Шундан сўнг Атлантада (1996), Сиднейда (2000) бўлиб ўтган Олимпиадаларда иштирок этган Чусовитина совриндорлар қаторига кира олмади.

    Шунга қарамасдан гўё ҳаммаси яхшидек эди. Аммо кунларнинг бирида унинг фарзандига лейкемия (оққон) ташхиси қўйилади. 2002 йилда фарзандини даволатиш мақсадида оиласи билан бирга Германияга кетишга мажбур бўлади. Оксананинг турмуш ўртоғи юнон-рум кураши устаси Баҳодир Қурбонов ҳам фаолиятини якунлашига тўғри келади. 3 ёшли Алишернинг даволанишига «Кёльн» спорт жамоаси ёрдам қўлини чўзади.

    Чусовитинанинг ўзи Германиядаги ҳаётини ёдга олиб шундай дейди:

    Алишер ўшанда 3 ёшда эди. Бу касаллик унда қандай пайдо бўлганини билмаймиз. Кўпчилик унинг даволаниши учун пул топиш мақсадида машғулотларни давом этганим ҳақида ёзади. Аслида сабаб бошқа эди — агарда мен кун бўйи шифохонада ўтирсам, ақлдан озардим. У ердаги касал болаларни кўзларига қараш оғир эди. Германияда болалар касалликдан вафот этарди. Спорт залда мен озгина бўлса ҳам чалғирдим.
    Шу тариқа Оксана 2006 йилдан 2012 йилга қадар Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ёрдам қўлини чўзган «Кёльн» спорт клубида Чусовитина машғулотларни давом эттиради. Хитойда бўлиб ўтган 2008 йилги Олимпиадада Германия терма жамоаси номидан қатнашиб кумуш медални қўлга киритди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шундан сўнг Чусовитина жароҳатлар гирдобида қолади. Икки елкаси ва оёғидан олган жароҳати сабаб операция қилинади. Энди катта спортдаги фаолиятини якунлаб, соғлик ҳақида ўйлашни ўрнига Оксана фаолиятини давом эттиришга қарор қилади. 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўл олади.

    2013 йилда эса Чусовитина оиласи билан бирга Ўзбекистонга қайтиб келади. 20 йилдан ошиқ вақт мобайнида профессионал фаолиятини олиб бораётган Чусотивина 2016 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпиада мусобақасида иштирок этишини эълон қилди. Оксана Риодаги Олимпиадага қатнашиб Ўзбекистон учун медал қўлга киритишни истарди. Афсуски, омад яна ундан юз ўгиради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Оксана Чусотивина Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадада ҳам иштирок этмоқчи эканлигини ҳам айтиб келарди. 40 ёшни қоралаган спортчининг бу гаплари ким учун ҳазил, яна ким учундир эса чин эди. Оксана ўз сўзининг устидан чиқди ва Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги саккизинчи Олимпиадаси бўлади.

    «Бунинг сири нимада?» — кўплаб журналист ва мухлислар томонидан бериладиган савол. «Ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки ҳеч ким гимнастикада бу қадар кўп қолишга уриниб кўрмаган. Ҳар куни ўзимга мақсад қўяман. Мени ҳеч ким мажбурламайди. Бу қизиқиш: уддалай оламанми ёки йўқ», — дея камтарона жавоб беради Чусовитина.

    Оксана Чусовитина фаолиятига оид статистика ва фактлар

    • МДҲ терма жамоаси сафида 1992 йилги Олимпиада чемпиони.
    • 2008 йилги Олимпия ўйинлари вице-чемпиони.
    • Уч карра Жаҳон чемпиони (1991 йилда жамоавий баҳслар (СССР терма жамоаси) ва эркин машқ, 2003 йилда таяниб сакраш).
    • Жаҳон чемпионатларида тўрт карра кумуш (1991, 2001, 2005 ва 2011 йиллар) ва 4 карра бронза медали (1992, 1993, 2002, 2006) соҳиби.
    • Таяниб сакраш бўйича Европа чемпиони (2008 йил), кумуш медал (2002) ва уч карра бронза эгаси.
    • Еттита Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи. Спорчи ушбу натижаси эвазига Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
    • Фаолиятини давом эттираётган вақтда номи спорт гимнастикаси Халқаро шон-шуҳрат залига киритилган ягона спортчи.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    19.06.2021, 21:00   Изоҳ (0)   20998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Гризманнинг голи гуруҳ аутсайдерига қарши ўйинда Францияни мағлубиятдан қутқариб қолди

    19.06.2021, 19:59

    Абдусалом Азизов: «Айримлар футболни бизнес қилиб олди. Футбол агентига айланиб кетган мураббийлар бор»

    19.06.2021, 19:02

    Биродар Абдураимов Одил Аҳмедовга: «Югуриш керак, ука. Ўзбекистон терма жамоасида бундай ўйнаш асло мумкин эмас»

    19.06.2021, 17:38

    Расман: Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

    19.06.2021, 16:20

    «Бугун ўзгармасак, ҳар 4 йилда шундай туриб кечирим сўраймиз». Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

    19.06.2021, 16:04

    Абдусалом Азизов: «Болалар футболидан тортиб, барча футбол тизимимизни қайта кўриб чиқиш лозимлигини тўлиқ тушуниб етдик»

    19.06.2021, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хосеп Гвардиола: “Айрим футболчилар кетади”

    Спорт | 22 июн, 15:25

    Исроил ва Эрондаги ўзбекистонликлардан имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетиш сўралди

    Ўзбекистон | 22 июн, 15:09

    Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситалари тўртинчи партияси етказилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 13:40

    Эрон ядровий объектлари АҚШ ҳужумидан олдин эвакуация қилинган — ОАВ

    Дунё | 22 июн, 13:07

    Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди

    Дунё | 22 июн, 12:54

    Ўзбекистонда ҳафта бошида 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 22 июн, 12:20

    Трамп Эронга ҳужум сабаб импичмент билан юзлашиши мумкин

    Дунё | 22 июн, 11:55

    Франция клуби скаути Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатмоқда

    Спорт | 22 июн, 11:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.