Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари конгресси 19 июнь, шанба куни бўлиб ўтди. Унда ЎФА раҳбари Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан шартнома бекор қилинишини эълон қилди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Агар саралашнинг учинчи босқичига чиқиш вазифаси бажарилмайдиган бўлса, мураббийлар штаби билан бекор қилинишини шартномада кўзда тутгандик. Шунинг учун бугундан бошлаб Вадим Абрамов бошчилигидаги мураббийлар штаби билан шартнома бекор қилинади.Маълумот учун, Вадим Абрамов шу тариқа фаолиятида иккинчи марта мамлакат бош жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. У дастлаб 2010 йил апрель ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланганди. 2012 йил 4 июнида эса истеъфога чиқарилган.Ким терма жамоа бош мураббийи бўлади деган савол — бир кунлик вазифа эмас. Футбол фахрийлари, мутахассислари билан муҳокама қиламиз. Ўзимизнинг мураббийларни ҳам, Европа мутахассисларини ҳам кўриб чиқамиз. Ҳар хил баҳоналарга ўрин қолдирмаслик учун. 1, 1,5 ой муддатда мутахассислар жамоасини топиб, терма жамоа ким билан шартнома тузиш масаласи оммага етказилади.
Абдусалом Азизов, ЎФА раҳбари
Изоҳ (0)