Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Туркия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ўтказиладиган Дипломатик форумда иштирок этиш учун Анталияга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Дипломатик форум 18–19 июнь кунлари бўлиб ўтади. «Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрида Абдулазиз Комилов Туркиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрганди, 2021 йилнинг мартида Абдулазиз Комилов ва Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркия президенти 2021 йилда Ўзбекистонга келиши маълум қилинган эди.