• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда олий таълим йўналишлари билан замонавий эҳтиёжлар ўртасида узилиш жуда катта экани танқид қилинди

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 июнь куни олий таълим тизимидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ёшларни билим ва малакали этиб тарбиялаш, жаҳон тараққиётига мос мутахассислар тайёрлаш мақсадида таълим тизими изчил ривожлантирилмоқда. Олий таълим соҳасидаги дастлабки ислоҳотлар, аввало, қамровни ошириш, институт ва университетларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, профессор-ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилди.

    Таъкидланишича, охирги 3 йилда олий таълим муассасалари сони 65 тадан 117 тага етди, қабул ўринлари 66 мингтадан 181 мингтага ошди. Уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Хорижий мамлакатлар билан қўшма таълим дастурлари доирасида 64 та янги касб бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Профессор-ўқитувчиларнинг маоши ўртача 3,5 бараварга оширилди.

    Лекин сифат борасида ўзгаришлар ҳали сезилмаяпти. Таълим сифатини яхшилаш, ўқув ишларини бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб ташкил этиш масаласи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ректорларнинг эътиборидан четда қолиб кетмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Масалан, бугунги кунда 815 та йўналишнинг 55 фоизи меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди. Олий таълим муассасалари 2 мингга яқин фанлар бўйича дарсликлар билан таъминланмаган, ўқув дастурлари бундан 40 йил олдинги фан ва йўналишлар асосида тузилган. Бундан ташқари, тизимда коррупция ҳолатлари жуда кўп.

    Умуман, ўтказилган сўровларда аҳолининг 65 фоизи олий таълимдаги ислоҳотлар натижаси сезилмаётганини айтган. Шу боис, йиғилишда давлат раҳбари соҳадаги 4 та устувор вазифани кўрсатиб ўтди:

    1. олий таълим муассасалари бошқарув кенгашларининг ролини ошириш ва кафедралар ваколатларини кенгайтириш;
    2. ўқув жараёнини бозор талабларига мослаштириб, ишлаб чиқариш билан узвийлигини таъминлаш ва талабанинг ўз устида ишлаши учун муҳит яратиш;
    3. олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш;
    4. профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қоғозбозликни камайтириш, соҳани рақамлаштириш орқали бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.
    Бу вазифаларни самарали бажариш учун олий таълим муассасаларига академик ва ташкилий-бошқарув бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколати берилиши таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Яъни бундан буён, ўқув режаси ва адабиётлар, фан дастурларини жорий этиш, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси ҳамда таълим шаклларини белгилашни олийгоҳ бошқарув кенгашининг ўзи ҳал қилади. Энди ҳар бир кафедранинг фаолияти унинг илмий салоҳияти ва ёшларни селекция асосида илмий фаолиятга жалб этиш кўрсаткичларига қараб баҳоланади.

    Бунинг учун нуфузли хорижий нашрларда мунтазам мақолалар чиқариб келаётган, шунингдек, шогирдлари илмий ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳимоя қилган илмий раҳбарларга 5 тагача докторант ва 3 тагача мустақил изланувчи олиш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, ҳар бир кафедранинг бир нафардан ёш олимини хорижга стажировкага юбориш йўлга қўйилади.

    Олий таълим муассасалари ректорларига кафедралар ҳузурида илмий-тадқиқот марказлари ташкил этиб, уларни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва зарур техника билан таъминлаш вазифаси қўйилди. Ҳар бир кафедранинг тармоқ корхоналари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, ўқитувчиларнинг корхоналарда амалий тадқиқотлар ўтказишига шароит яратиш зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Олий таълим йўналишлари билан замонавий эҳтиёжлар ўртасида узилиш жуда катта экани танқид қилинди. Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасида 40 мингта, саноатда 38 мингта, қурилишда 12 мингта, қишлоқ хўжалигида 10 мингта, алоқа ва ахборот технологияларида 4 мингта олий маълумот талаб этадиган бўш иш ўринлари бор. Лекин битирувчилар сон жиҳатидан ҳам, малака бўйича ҳам бу талабни қондира олмайди.

    Таълим жараёни 2001 йилда тасдиқланган стандартлар асосида олиб борилмоқда. Лекин шу даврда Таълимнинг халқаро стандартлари 2 марта янгидан қабул қилинган. Айрим ўқув дарслари замон ва бозор талабига эмас, балки профессор-ўқитувчиларга мослашган. Талабалар ўз йўналишига дахлдор бўлмаган фанлар билан ҳам шуғулланмоқда.

    Шу боис, мутасаддиларга давлат таълим стандартларини халқаро стандартларга мослаштириш, барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларини кредит-модуль тизимига ўтказиш бўйича топшириқ берилди. Ўқитилаётган фанларни мазмунан қайта кўриб чиқиб, ортиқча такрорланишларни қисқартириш, бўшаган дарс соатлари ўрнига мутахассислик фанларни кўпайтириш ҳамда талабаларга мустақил илмий изланиш учун имконият яратиш кераклиги таъкидланди. Олий маълумот талаб қиладиган касбларни оптималлаштириб, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур янги касблар билан тўлдириш вазифаси қўйилди.

    Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    Маълумки, халқаро тажрибада илмий салоҳият 70 фоиздан кам бўлса, бундай университет нуфузли ҳисобланмайди. Ўзбекистонда бу кўрсаткич жуда паст. Мисол учун, 24 та олий ўқув юртининг илмий салоҳияти 25 фоизга ҳам бормайди, 19 тасида бирорта профессор ва фан доктори йўқ. Сўнгги 30 йилда атиги 208 нафар профессор-ўқитувчи хорижда илмий даража олган.

    Шу боис, Президент келгуси йилдан докторантурага квоталар сонини 2 баравар кўпайтириш, кейинги йиллардан ҳар йили 50 фоизга ошириб боришга кўрсатма берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бунинг учун ҳар йили бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Бундан ташқари, ҳар бир тармоқ ўз соҳасига тегишли олийгоҳларга докторантлар квоталари учун яна 10 миллиард сўмдан ажратади.

    Хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш, олий таълим муассасалари фондидаги 4 миллионга яқин адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш зарурлиги қайд этилди. Барча кутубхоналарни ягона тизимга улаб, талаба ва тадқиқотчилар учун тун-у кун фойдаланиш имкониятини яратиш, плагиатни бартараф этадиган ахборот дастурларини жорий қилиш вазифаси қўйилди.

    Олий таълим муассасаларида бюрократия ва коррупция хавфи кўплиги, бунга чек қўйиш учун ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқаришни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Ётоқхона ўринлари сонини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бугунги кунда талабалар учун қўшимча 149 мингта турар жойга эҳтиёж мавжуд. Ётоқхоналарни тадбиркорлар билан хусусий шериклик асосида ташкил этиш учун олий таълим муассасаси ҳудудидан ёки унга яқин жойдан аукцион орқали ер ажратилиши белгиланди. Бу биноларнинг биринчи ва иккинчи қавати бизнес учун тадбиркорларга берилиб, юқори қаватлари арзон турар жой бўлади. Талабаларга бу борадаги харажатларнинг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

    Йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига таълим йўналишлари ва касблар рўйхатини тасдиқлаш, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш, олий ўқув юртлари бошқарувига малакали кадрларни жамлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Бундан аввал Ўзбекистонда 20 июндан олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланиши ҳамда Ўзбекистонда айрим хотин-қизларни ҳокимликлар ва ОТМ ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.

    16.06.2021, 22:46   Изоҳ (0)   13621
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Шаҳрисабзда ёшларнинг қаровсиз қолдирилганига изоҳ берди

    16.06.2021, 22:34

    Самарқандда «Минск» хиёбонидаги қурилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди

    16.06.2021, 22:10

    Тошкентда сержантлар тайёрлаш мактабига 12 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди

    16.06.2021, 21:40

    Журналист камерасининг флешкасини ютиб юборгани айтилган Иштихон ҳокимлиги матбуот хизмати ходимига ҳайфсан берилди

    16.06.2021, 21:24

    Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Миннихановни қабул қилди

    16.06.2021, 20:39

    Ўзбекистонда 20 июндан олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади

    16.06.2021, 20:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.