• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда «Минск» хиёбонидаги қурилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди

    Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Самарқанд шаҳридаги «Минск» хиёбонида ноқонуний қурилиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди «Gazeta.uz» прокуратура матбуот хизматига таяниб.

    Фото: Самарқанд вилояти прокуратураси

    Вилоят ҳокимлиги прокуратура органларига Самарқанд шаҳрининг Минск кўчасида «Таунхаус» услубидаги уй-жойлар, болалар боғчаси ва савдо биноларини қуриш учун рухсатномалар ҳолати тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этди.

    Ҳужжатларни ўрганиш натижаларига кўра, прокуратура Жиноят кодексининг тегишли моддаларига биноан қурилиш учун рухсатнома асосида ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича жиноят иши қўзғатди.

    Нима бўлганди?

    «Я — Самаркандец» гуруҳидаги хабарда ёзилишича, самарқандликлар ҳокимнинг 2020 йил 27 октябрдаги қарори билан 1,77 гектар майдонда «Таунхаус» услубидаги икки қаватли турар жой бинолари, болалар боғчаси ва савдо биноларини қуришни бошлаган «Меҳр нур омад барака» компаниясининг хатти-ҳаракатлари тўғрисида бир неча бор ҳокимият, прокуратура, вилоят бош архитекторига мурожаат қилган.

    Самарқанд шаҳар кенгаши депутати Шоҳрухбек Алибековнинг маълум қилишича, шаҳарда учта хиёбон бор — «Университет хиёбони», Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти олдидаги хиёбон ва «Минск» хиёбони.

    Унинг сўзларига кўра, қурувчи компания ноқонуний равишда қурилиш ишларини олиб бормоқда. Компания қурилиш учун асос сифатида «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК хулосасини кўрсатди, аммо фаоллар ва депутат институтга қилинган сўров орқали ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслигини аниқлашга муваффақ бўлди. Қурувчи компанияга тақдим этилган иккинчи «ТошкентбошпланЛИТИ» ҳужжати ҳам бекор қилинди.

    Хусусан, «ТошкентбошпланЛИТИ» 2020 йил ноябрь ойи охирида Самарқанд вилояти бош архитекторининг хатига жавобан, шаҳарнинг бош режасига биноан «хиёбон сақланиб қолгани ва уни қайта тиклаш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши кераклигини маълум қилган».

    «Ҳудуд бинонинг қурилишига мўлжалланмаган. Хиёбон бўйидаги йўллар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида коммунал тармоқлар ва пиёдалар йўллари қурилишига мослаштирилмоқда. Шунингдек, институтга кўриб чиқилаётган ҳудудда бирон-бир объектни жойлаштириш учун ҳужжат келиб тушмагани тўғрисида маълум қиламиз», — дейилади хатда.

    «Минск» хиёбони ҳудуди 2013 йил май ойида, 2020 йил апрелида ва 2020 йил октябрда.

    «Минск» хиёбони ҳудуди 2013 йил май ойида, 2020 йил апрелида ва 2020 йил октябрда.
    Фото: «Gazeta.uz».

    Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Лазиз Ҳамидов 2 март куни ёзган хатида қурилишни дарҳол тўхтатиб қўйишни талаб қилиб, «Меҳр нур омад барака» компанияси директори, Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари, Самарқанд ҳокими ва Самарқанд шаҳар прокуратурасига хатлар юборган.

    Лазиз Ҳамидов бир ой ўтгач огоҳлантиришга қарамай, қурилиш ишлари давом этаётгани ва бу фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлаётганини таъкидлади. У Самарқанд ҳокими ва шаҳар прокуратурасидан қурилишни тўхтатишда амалий ёрдам кўрсатишни ва тегишли чораларни кўришни илтимос қилди.

    Блогер Тимур Сатторов 9 июнь куни «Минск» хиёбони сақлаб қолиш масаласи олти ой давомида кўтарилганини маълум қилди. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчилардан бирининг айтишича, май ойи охирида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов маҳаллага ташриф буюрган ва хиёбон ёнидаги ҳудудда қурилиш ишларини тўхтатишга буйруқ берган. Қисқа танаффусдан сўнг қурувчи компания яна қайта иш бошлади.

    Натижада прокуратура жиноий иш қўзғатди.

    Бундан аввал Ўзбекистонда сўнгги ўн йилда қурилиш ишлари ҳажми 10 баравардан зиёдроққа ошгани, Фарғонада 12 та қурилиш объектида аниқланган камчиликлар юзасидан ишлар судга оширилгани ҳамда Тошкент вилоятида қарийб 160 гектар ер ноқонуний ўзлаштириб олингани аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

    16.06.2021, 22:10   Изоҳ (0)   45832
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда сержантлар тайёрлаш мактабига 12 минг долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар ушланди

    16.06.2021, 21:40

    Журналист камерасининг флешкасини ютиб юборгани айтилган Иштихон ҳокимлиги матбуот хизмати ходимига ҳайфсан берилди

    16.06.2021, 21:24

    Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти Рустам Миннихановни қабул қилди

    16.06.2021, 20:39

    Ўзбекистонда 20 июндан олий таълим муассасаларига ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланади

    16.06.2021, 20:23

    «Яқин-яқингача давлат олийгоҳлари монополия бўлган» – Шавкат Мирзиёев

    16.06.2021, 20:08

    Сирдарёда экстремистик гуруҳ аъзоси сифатида 20 киши ушланди

    16.06.2021, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.