Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари 14 июнь куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини оширди, деб хабар бермоқда Spot.
Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 10 580 сўмга сотиб олишни, 10 650 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, май ойида доллар курси 10 650 сўмга қадар кўтарилган, июнь бошида эса 10 600 сўмга қадар тушганди.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- «Агробанк» сотиб олиш — 10 570, сотиш — 10 650;
- Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 10 580, сотиш — 10 640;
- NBU: сотиб олиш — 10 580, сотиш – 10 650;
- Orient Finans Bank: сотиб олиш — 10 550, сотиш — 10 650;
- «Савдогар банк»: сотиб олиш — 10 550, сотиш — 10 650.
Изоҳ (0)