10 июнь куни соат 22:00 ларда Тошкент шаҳрида Lacetti ва Mercedes-Benz юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа автомобиль йўли ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада Ф.Э. исмли 38 ёшли фуқаро бошқарувидаги Lacetti ўзидан олдинда, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Mercedes-Benz русумли юк автомобилининг орқа томонига бориб урилган.
Авария оқибатида Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қаршида светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаган Damas Nexia билан тўқнашиб, қизил чироқда тўхтаб турган Lacetti’га зарар етказгани, Андижонда катта тезликда келаётган юк машинаси Matiz, Spark ва одамлар турган жойга бориб урилиши оқибатида 5 киши жароҳат олгани, Бухорода Nexia ва Lacetti тўқнашиши оқибатда йўловчилардан бири вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)