Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи якунланди. Хўжанд халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кузатди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тожикистонда 2 кунлик расмий ташриф билан бўлди. Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон аввал тор, сўнгра кенгайтирилган тартибда йиғилиш ўтказди.
Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида жами 35 та ҳужжат имзоланди.
Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтган концерт олдидан Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотлади.
Ташрифнинг иккинчи куни президентлар Хўжандга келди. У ерда «Қайроққум гиламлари» корхонаси фаолияти билан танишди.
Изоҳ (0)