• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    11 йил аввал Равшан Эрматов ЖЧ—2010 мусобақаси очилиш беллашувини бошқарганди. У ҳозиргача мундиаллар тарихида энг кўп ўйин ўтказган ҳакам бўлиб турибди

    Бундан роппа-роса 11 йил аввал, 2010 йил 11 июнь куни Жанубий Африка Республикасида футбол бўйича Жаҳон Чемпионати старт олганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    ЖАР ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ҳуштагидан кейин бошланганди. Бу ўзбекистонлик ФИФА ҳаками учун мундиаллардаги дебют ўйин эди. Ўшанда 32 ёшли Эрматов Жаҳон Чемпионати ўйинини бошқарга энг ёш ҳакамга айланганди.

    2008 йил клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли ишлаган Эрматов орадан икки йил ўтиб, ЖЧ—2010 га чақирув олади. Японияда ўтган клублар ўртасидаги мундиалда Эрматов чорак финал доирасидаги «Ал-Аҳли» (Миср) — «Пачука» (Мексика) ва финалдан ўрин олган «Кито» (Эквадор) — «Манчестер Юнайтед» (Англия) учрашувларини бошқариб боради. Манкунианлар ҳимоячиси Неманя Видичга кўрсатилган қизил карточка билан ёдда қолган финалда инглиз жамоаси минимал ҳисобда ғалаба қозонганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    ЖЧ—2010 очилиш ўйини шубҳасиз Эрматов фаолиятидаги энг муҳимларидан бири ҳисобланади. Ўйин хато ва камчиликларсиз бошқарилганидан ташқари, 37-дақиқадаги ҳолат ҳам кўпчиликнинг эътиборини тортгани аниқ: ЖАР жарима майдони атрофидаги стандарт вазият вақтида мексикаликлар қанотдан узатилган тўпдан кейин ҳисобни очади. Унда дарвозабон гол урган ҳужумчидан олдинга ўтиб кетган ва бир қарашда офсайд йўқдек эди. Бироқ қанот ҳаками Рафаэл Илёсов байроқни кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини кўрсатади. Бир лаҳза мексикалик футболчилар қатори кўпчилик ҳакамлар хатога йўл қўйганини эътироф этади. Аммо бу вазиятда ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи тўғри қарор чиқарганди: гол вақтида африкаликларнинг бир футболчиси гол урган ўйинчига нисбатан дарвозага яқин турганди. Футболда кам учрайдиган бундай вазиятда тезкор чиқарилгани оқилона қарор Эрматов гуруҳининг обрўйини ошириб юборади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кейинчалик Эрматов ЖАРдаги мусобақада яна тўртта ўйинга тайинланди: Англия — Жазоир, Греция — Аргентина (иккиси гуруҳ босқичи), Аргентина — Германия (1/4 финал) ва Уругвай — Нидерландия (1/2 финал). Бу орқали у битта мундиалнинг 5 та ўйинида ишлаган тарихдаги уч ҳакамнинг бирига айланади.

    Бразилияда ўтган ЖЧ—2014 да Эрматов тўртта ўйинда ишлади: гуруҳ босқичида Швейцария — Эквадор, Хорватия — Мексика, АҚШ — Германия, чорак финалда Нидерландия — Коста-Рика.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    ЖЧ—2018 да эса ўзбекистонлик ҳакам гуруҳ босқичида иккита ўйинни бошқарди: Аргентина — Хорватия, Испания — Марокаш.

    Эрматов Жаҳон Чемпионатларида 11 та ўйинда иштирок этган ва бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. Унинг яқин таъқибчиси Нестор Питана ҳисобида 9 та ўйин бор.

    Равшан Эрматов 2019 йилда ҳакамлик фаолиятини якунлаган ва ЎФА биринчи вице-президенти этиб сайланганди.

    Эрматов ҳозирда Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва ЎФА вице-президенти лавозимларида ишлаб келмоқда. Эрматов айни вақтда Саудия Арабистонида марказлашган тизимда ўтаётган ЖЧ—2022 саралаш баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси билан бўлиб турибди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    11.06.2021, 20:31   Изоҳ (0)   28557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзаро ўйинларда ғалаба қозонмаган Туркия енгилмас Италияга қарши. Узоқ кутилган Евро—2020 мусобақаси бугун бошланади (превью)

    11.06.2021, 17:18

    Ла Лиганинг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди

    11.06.2021, 16:02

    Даҳшатли таркибга эга Франция ва Португалия, Лёвнинг «немис машинаси»даги сўнгги «сайр»и ва бечора Венгрия. Евро—2020 нинг «ўлим гуруҳи» ҳақида

    11.06.2021, 14:59

    Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон терма жамоаси лагерини тарк этди. У Сингапурга қарши ўйинда жароҳат олганди

    11.06.2021, 14:35

    Шоҳжаҳон Эргашев бугун Тошкентда танзаниялик боксчига қарши рингга кўтарилади

    11.06.2021, 13:15

    Евро—2020. Рақамлар сўзлаганда: 17 ёшли «болакай»лардан 38 ёшли «амаки»ларгача

    11.06.2021, 12:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.