• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Даҳшатли таркибга эга Франция ва Португалия, Лёвнинг «немис машинаси»даги сўнгги «сайр»и ва бечора Венгрия. Евро—2020 нинг «ўлим гуруҳи» ҳақида

    Коронавирус пандемияси сабаб бир йилга муддатга кечиктирилган футбол бўйича Европа чемпионати—2020 11 июндан 11 июлга қадар минтақанинг ўнта шаҳрида бўлиб ўтади. «Дарё» Евро—2020 олдидан терма жамоалар ва гуруҳлардаги ҳолатга қисқа шарҳ бериб ўтади. Мазкур сонда F гуруҳи вакилларига тўхталиб ўтамиз.
    • Германия
    • Португалия
    • Франция
    • Венгрия

    Коллаж: «Дарё»

    Германия

    • Бош мураббий: Йоахим Лёв
    • ФИФА рейтинги: 12-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Чемпион (1972, 1980, 1996)
    • Юлдуз футболчилар: Мануэль Нойер, Томас Мюллер, Тони Кроос.
    Германия терма жамоаси саралаш босқичида Нидерландия, Шимолий Ирландия, Беларусь ва Эстонияга қарши баҳс олиб борди. Жамоа фақат Нидерландияга қарши битта ўйинни бой бериб, қолган барча баҳсларни ғалаба билан якунлади.

    Фото: Getty Images

    Немислар мана 25 йилдирки Европа чемпионлигини қўлга кирита олмаяпти. Сўнгги учта мусобақада жамоа бунга яқин келди: 2008 йилда финалда испанларда бой берилган финал, 2012 ва 2016 йилда ярим финалдаги омадсизликлар бунга исбот. Бу Лёв учун сўнгги имкон бўлади, «немис машинаси» билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган мутахассиснинг жавонида Евро бош соврини учун аталган жой ҳамон бўш турибди. Аввалроқ Лёв мазкур мусобақадан кейин Германия терма жамоасини тарк этиши ва унинг ўрнини Ҳанс-Дитер Флик эгаллаши маълум бўлганди.

    Германиянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Мануэль Нойер («Бавария»), Бернд Лено («Арсенал»), Кевин Trapп («Айнтрахт»);

    Ҳимоячилар: Маттиас Гинтер («Боруссия М»), Антонио Рюдигер («Челси»), Робин Госенс («Аталанта»), Кристиан Гюнтер («Фрайбург»), Марсель Ҳалстенберг («Лейпциг») , Мац Ҳуммелс («Боруссия Д»), Лукас Клостерманн («Лейпциг»), Робин Кох («Лидс»), Никлас Зюле («Бавария»);

    Ярим ҳимоячилар: Илкай Гундўған («Манчестер Сити»), Тони Кроос («Реал»), Эмре Жан («Боруссия Д»), Йозуа Киммих («Бавария»), Томас Мюллер («Бавария»), Жамал Мусиала («Бавария»), Серж Гнабри («Бавария»), Леон Горетцка («Бавария»), Кай Ҳаверс («Челси»), Йонас Ҳофманн («Боруссия М»), Лерой Сане («Бавария»), Флориан Нойҳаус («Боруссия М»);

    Ҳужумчилар: Тимо Вернер («Челси»), Кевин Фолланд («Монако»)

    Германия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Германия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Франция

    • Бош мураббий: Дидье Дешам
    • ФИФА рейтинги: 2-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Чемпион (1984, 2000)
    • Юлдуз футболчилар: Килиан Мбаппе, Пол Погба, Карим Бензема...
    Саралаш босқичи французлар учун кутилмаганда оғир ўтди. Жамоа Туркияга қарши икки ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади. Босим сўнгги турларга қадар сақланиб қолди, бироқ шундай бўлса-да Дешам шогирдлари биринчи ўрин билан мусобақа масаласини ҳал қилди.

    Фото: Reuters

    Амалдаги Жаҳон чемпиони юлдузли таркиб билан мусобақага етиб келди. Сўнгги вақтларда жамоада гол уриш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлаётган ва марказий ҳужум чизиғида тўп сурадиган ўйинчига эҳтиёж пайдо бўлганди. Евро олдидан Дешам 6 йиллик келишмовчиликдан кейин, ниҳоят Карим Бенземани терма жамоага қайтарди. Ҳар бир чизиқда юлдузларга эга Франция кўплаб мутахассислар фикрига кўра мусобақанинг яққол фаворити ҳисобланмоқда. Бироқ французларни осон бўлмаган гуруҳ ўйинлари кутиб турибди.

    Франциянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Уго Льорис («Тоттенҳэм»), Майк Меньян («Лилль»), Стив Манданда («Марсель»);

    Ҳимоячилар: Люка Дин («Эвертон»), Лео Дюбуа («Лион»), Люка Эрнандес, Бенжамен Павар (иккиси – «Бавария»), Преснел Кимпембе («ПСЖ»), Жюль Кунде («Севилья»), Клеман Лангле («Барселона»), Рафаэл Варан («Реал»), Курт Зума («Челси»);

    Ярим ҳимоячилар: Нголо Канте («Челси»), Тома Лемар («Атлетико»), Пол Погба («Манчестер Юнайтед»), Адриен Рабьо («Ювентус»), Мусса Сиссоко («Тоттенҳэм»), Корантен Толиссо («Бавария»);

    Ҳужумчилар: Виссам Бен-Йеддер («Монако»), Карим Бензема («Реал»), Кингсли Коман («Бавария»), Усмон Дембеле, Антуан Гризманн (иккиси – «Барселона»), Оливье Жиру («Челси»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Маркус Тюрам («Боруссия М»).

    Франция терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Франция терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Португалия

    • Бош мураббий: Фернанду Сантуш
    • ФИФА рейтинги: 5-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: Чемпион (2016)
    • Юлдуз футболчилар: Криштиану Роналду, Бруну Фернандеш, Жоау Феликс.
    Португалия саралаш босқичини ўз одатига кўра хавотирли руҳда ўтказди. Португаллар Украинадан кейинги ўринни эгаллади ва Сербиядан уч очко кўпроқ тўплаб, иккинчи поғона билан Еврога йўл олди.

    Фото: Twitter

    Амалдаги чемпион мақомида етиб келган Португалия таркиб жиҳатидан кўплаб жамоаларни ортда қолдиради. Мавсумни фантастик руҳда ўтказган Рубен Диаш, Бруну Фернандеш, Андре Сильва, шунингдек, барқарорликни сақлаб турган Роналду — исталган жамоага бош оғриқ бўла олади.

    Португалиянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Антони Лопеш («Лион»), Руй Патрисиу («Вулверҳэмптон»), Руй Тиагу Сильва («Гранада»);

    Ҳимоячилар: Жоау Канселу, Рубен Диаш (иккиси – «Манчестер Сити»), Нелсон Семеду («Вулверҳэмптон»), Пепе («Порту»), Жозе Фонте («Лилль»), Рафаэл Геррейру («Боруссия Д»), Нуну Мендеш («Спортинг»);

    Ярим ҳимоячилар: Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Данилу Перейра («ПСЖ»), Педру Гонсалвеш, Жоау Палиня (иккиси – «Спортинг»), Рубен Невеш, Жоау Моутинью (иккиси – «Вулверҳэмптон»), Ренату Саншеш («Лилль»), Сержиу Оливейра («Порту»), Вильям Карвалью («Бетис»), Бернарду Сильва («Манчестер Сити»), Диогу Жота («Ливерпуль»), Рафа Сильва («Бенфика»), Жоау Феликс («Атлетико»), Гонсалу Гедеш («Валенсия»);

    Ҳужумчилар: Криштиану Роналду («Ювентус»), Андре Сильва («Айнтрахт»).

    Португалия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Португалия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Венгрия

    • Бош мураббий: Марко Росси
    • ФИФА рейтинги: 37-ўрин
    • Евродаги энг яхши натижаси: 1/8 финал (2016)
    • Юлдуз футболчилар: Доминик Собослаи, Петер Гулачи.
    Саралашда мураккаб гуруҳдан ўрин олган венгерлар Хорватия, Уэльс ва Словакиядан кейин тўртинчи ўрин олиб, мусобақани муваффақиятсиз якунлади. Шундан кейин жамоа Миллатлар Лигасидаги натижаси эвазига ўтиш ўйинларида иштирок этди. Ярим финалда Руминия, финалда эса Исландия бир хил — 2:1 ҳисобида таслим этилди ва Венгрия кетма-кет иккинчи марта Евро йўлланмасига эга чиқди.

    Венгрия 2016 йилда 44 йил деганда илк бор Евро йўлланмасини қўлга киритган ва Португалия бор гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, кейинги босқичга йўл олганди. 1/8 финалда жамоани Бельгия тўхтатиб қолганди. Венгрия бу сафар «ўлим гуруҳи»га тушиб қолди. Шубҳасиз жамоа гуруҳнинг яққол аутсайдери сифатида эътироф этилмоқда.

    Венгриянинг Евро—2020 учун қайдномаси:

    Дарвозабонлар: Адам Богдан («Ференцварош»), Денеш Дибус («Ференцварош»), Петер Гулачи («Лейпциг»), Болаж Тот («Пушкаш-Академия»);

    Ҳимоячилар: Бендегуз Болла («Феҳервар»), Эндре Ботко («Ференцварош»), Оттило Фиоло («Феҳервар»), Силвестер Ҳандя («Феҳервар»), Акош Кечкеш («Лугано»), Адам Лонг («Омония»), Герге Ловренчич («Ференцварош»), Вилли Орбан («Лейпциг»), Чобо Шпондлер («Пушкаш-Академия»), Оттило Солои («Фенербаҳче»);

    Ярим ҳимоячилар: Томаш Чери («Мезекевешд»), Даниэль Гоздог («Гонвед»), Филип Ҳолендер («Партизан»), Ласло Кляйнхайслер («Осиек»), Адам Нод («Бристол»), Лоик Него («Феҳервар»), Ондраш Шафер («ДАК-1904»), Давид Шигер («Ференцварош»), Доминик Собослаи («Лейпциг»);

    Ҳужумчилар: Янош Ҳан («Пакш»), Неманя Николич («Феҳервар»), Роланд Шоллои («Фрайбург»), Соболч Шен («Далла»), Адам Солои («Майнц»), Кевин Варга («Қосимпоша»), Роланд Варга («МТК»).

    Венгрия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими

    Венгрия терма жамоасининг Евро—2020 учун қайдномаси ва гуруҳ босқичидаги тақвими
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Европа чемпионати 11 июнда Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Мусобақанинг финал ўйини 11 июлга мўлжалланган.

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Мавзуга доир:
    • Уч йилдан буён ютқазмаётган Италия, эски мавқейига қайтаётган Туркия, «аждарлар» ва «банкирлар». Евро—2020 А гуруҳи ҳақида
    • Юлдузларга тўла Бельгия, Россия яна «қизил иблислар»га қарши, дебютант финлар ва «алвон гвардия». Евро—2020 B гуруҳи ҳақида
    • Етакчисиз қолган Нидерландия. Ким тарихга киради: Украина, Австрия ёки дебютант Македония? Евро—2020 C гуруҳи ҳақида
    • Ўз уйидаги финалда иштирок этишни кўзлаган «уч шерлар», тажрибали Хорватия, Шотландиянинг қайтиши ва барқарор чехлар. Евро—2020 D гуруҳи ҳақида
    • «Реал»дан битта ҳам ўйинчи олмаган Испания, Златансиз Швеция, Левандовскига ишонган Польша ва камтаргина Словакия. Евро—2020 E гуруҳи ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    11.06.2021, 14:59   Изоҳ (0)   25235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон терма жамоаси лагерини тарк этди. У Сингапурга қарши ўйинда жароҳат олганди

    11.06.2021, 14:35

    Шоҳжаҳон Эргашев бугун Тошкентда танзаниялик боксчига қарши рингга кўтарилади

    11.06.2021, 13:15

    Евро—2020. Рақамлар сўзлаганда: 17 ёшли «болакай»лардан 38 ёшли «амаки»ларгача

    11.06.2021, 12:01

    «Реал»дан битта ҳам ўйинчи олмаган Испания, Златансиз Швеция, Левандовскига ишонган Польша ва камтаргина Словакия. Евро—2020 E гуруҳи ҳақида

    11.06.2021, 11:32

    Футбол бўйича Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Мисрда ўтадиган «Arab Cup U-20» халқаро мусобақасида иштирок этади

    11.06.2021, 10:01

    Англия клубларидан ҳеч қачон таклиф олмаган, Роналдодан Ривалдони устун кўрадиган ва «Милан»га тасодифан ўтиб қолган Маркос Кафу ҳақида

    10.06.2021, 23:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Узбекинвест"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Ўзбекистон медиа бозори қандай трaнсформация бўлмоқда — Ledokol Group’нинг 17 йиллигига шарҳ


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    “Бизнесни ривожлантириш банки” “Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” иловалари   тақдимотини ўтказди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Uzbekistan Airways Тошкент ва Мадридни тўғридан-тўғри авиақатновлар билан боғлайди 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
    Audio Icon

    Кинода Қўрқоқ, ҳаётда эса қаҳрамон: совет киноси афсонаси Георгий Вицин ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    25 апрел, 15:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.