• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзаро ўйинларда ғалаба қозонмаган Туркия енгилмас Италияга қарши. Узоқ кутилган Евро—2020 мусобақаси бугун бошланади (превью)

    Евро—2020 мусобақасининг дастлабки ўйини Рим шаҳрида бўлиб ўтади. А гуруҳи вакиллари — Туркия ва Италия ўзаро баҳс олиб боради. Қуйида мазкур учрашувга оид маълумотлар ва қизиқарли фактлар тақдим этилади.

    Италия. Рим. «Стадио Олимпико»

    11 июнь, жума

    Туркия – Италия 00:00

    Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия)

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Туркия Евро—2020 нинг кашфиёти бўладими?

    «Қотил-машина», «мусобақа кашфиёти». Шу ва шунга ўхшаш номлар ҳар бир мусобақада терма жамоаларга тамға сифатида ёпиштирилади. Охирги санаганимиз эса Туркия терма жамоасига мос келади. Ушбу терма жамоа футболчилари Европанинг етакчи жамоаларида тўп суради. Жумладан, Юсуф Язижи, Зеки Челик, Бурак Йилмаз «Лилль» сафида Франция чемпионлигини қўлга киритди.

    Италияга қарши баҳс ҳақида нима дейиш мумкин? Туркия терма жамоасининг мураббийи Шенол Гюнеш тактик жиҳатдан кучли мураббийлар сирасига киради. Бу ўйин А гуруҳи етакчиси бўлишга асосий даъвогарни аниқлаб беришини ҳисобга олсак, Гюнеш Италияга қарши жиддий тайёргарлик кўргани аниқ.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Туркия «иккинчи рақам» остида яхши ҳаракат қилади. Нидерландияга қарши мундиал саралаш ўйинидаги ғалаба шу тарзда қўлга киритилди. Норвегияга қарши баҳсда ҳам Туркия «иккинчи рақамли жамоа» бўлиб ҳаракат қилди. Иккала ўйинда ҳам Туркия ўйин бошида гол уриб олган ва қолган вақтда қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилган.

    Италия. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам берадими?

    Римда жойлашган «Олимпико» стадионига 17,5 минг мухлис ташриф буюришига рухсат бор. Италия терма жамоасини ўз уйида қўллаб-қувватловчи мухлислар йиғилади. Туркия ушбу ўйинда номинал мезбон сифатида ҳаракат қилса ҳам, ўйин Римда бўлиб ўтаётганини ҳисобга олсак, Италия ўзини ҳақиқий мезбон сифатида ҳис қилади.

    Италия саралаш босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлаганини унутмаслик керак. Манчини шогирдлари охирги марта 2018 йил октябрь ойида Миллатлар Лигаси ярим финалида Португалияга мағлуб бўлганди. Шундан буён итальянлар бирорта ўйинда мағлубият нималигини билмай келяпти.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўзаро ўйинлар тарихи

    Туркия ва Италия шу пайтгача ўзаро 14 марта тўқнаш келган ва 10 та ўйинда Италия ғалаба қозонган 4 та дуранг қайд этилган. Туркия ҳали бирор маротаба ғалаба қозонмаган.

    Ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик ҳисоб 1964 йилги Олимпиада саралаши доирасидаги ўйинда қайд этилган. Итальянлар 7:0 ҳисобида рақибидан устун келган.

    Жамоалар ўртасидаги энг охирги ўйин 2006 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган. Италия ва Туркия ўртасида бўлиб ўтган ушбу баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

    Мураббийларнинг ўйин олди фикрлари

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Ўйин техник, тактик ва физик жиҳатдан юқори даражада бўлади, деб ўйлайман. Биз эҳтиёт бўлишимиз керак. Акс ҳолда Италия ўйинни қандай боришини назорат қилади. Бир лаҳза ҳам диққатни чалғитмаслигимиз зарур. Жуда қийин гуруҳга тушган бўлсак ҳам плей-офф босқичига чиқиш бизнинг асосий вазифамиз. Ўйлайманки, Евро—2020 финалида Италияга қарши баҳс олиб борамиз.Шенол Гюнеш, Туркия терма жамоаси бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Ҳозирча асосий таркиб бўйича якуний қарорга келганим йўқ. Ўрганиб чиқиш керак бўлган нарсалар бор, лекин барча футболчиларнинг диққати жамланган.Туркия терма жамоасига ҳурмат билан муомала қилишимиз лозим. Туркия иқтидорли футболчиларга бой жамоа. Очилиш ўйинлари доим қийин кечади. Мухлисларга қувонч бағишлайдиган ўйин кўрсатиш керак. Бу бизнинг асосий мақсадимиз. Бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Барча ўйлардан халос бўлган ҳолда, диққатни ўйинга қаратишимиз керак.

    Роберто Манчини, Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Жамоаларнинг охирги 10 та ўйинидаги (ўзаро эмас) натижалари: 

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Тахминий таркиблар:

    Туркия: Уғуржан Чақир; Зеки Челик, Мерих Демирал, Чағлар Сўюнжю, Умут Мераш; Окай Ёкушлу, Озан Туфан, Хоқон Чалхонўғлу, Юсуф Язижи; Кенан Караман, Бурак Йилмаз.

    Италия: Жанлуижи Доннарумма; Алессандро Флоренци, Леонардо Бонуччи, Жоржио Кьеллини, Леонардо Спинаццола; Николо Барелла, Жоржиньо, Мануэль Локателли; Доменико Берарди, Чиро Иммобиле, Лоренцо Инсинье.

    Мавзуга доир: Уч йилдан буён ютқазмаётган Италия, эски мавқейига қайтаётган Туркия, «аждарлар» ва «банкирлар». Евро—2020 А гуруҳи ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    11.06.2021, 17:18   Изоҳ (0)   29026
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лиганинг 2020/21 йилги мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди

    11.06.2021, 16:02

    Даҳшатли таркибга эга Франция ва Португалия, Лёвнинг «немис машинаси»даги сўнгги «сайр»и ва бечора Венгрия. Евро—2020 нинг «ўлим гуруҳи» ҳақида

    11.06.2021, 14:59

    Ҳожимат Эркинов Ўзбекистон терма жамоаси лагерини тарк этди. У Сингапурга қарши ўйинда жароҳат олганди

    11.06.2021, 14:35

    Шоҳжаҳон Эргашев бугун Тошкентда танзаниялик боксчига қарши рингга кўтарилади

    11.06.2021, 13:15

    Евро—2020. Рақамлар сўзлаганда: 17 ёшли «болакай»лардан 38 ёшли «амаки»ларгача

    11.06.2021, 12:01

    «Реал»дан битта ҳам ўйинчи олмаган Испания, Златансиз Швеция, Левандовскига ишонган Польша ва камтаргина Словакия. Евро—2020 E гуруҳи ҳақида

    11.06.2021, 11:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.