Қатар ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний Ўзбекистонга илк ташрифини амалга оширади, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 9 июнь куни Ўзбекистонга Қатар бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегация ташриф буюради.
Таъкидланишича, бу Қатар ташқи сиёсат идораси раҳбарининг Ўзбекистонга амалга ошираётган илк ташрифи.
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтадиган учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, транспорт-коммуникация, хусусан, давлатлараро ҳаво қатновларини йўлга қўйиш масаласи алоҳида муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Бундан аввал Европа Иттифоқи Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил охирида Брюсселга ташриф буюришини кутаётгани ҳамда Ўзбекистоннинг Уммондаги элчиси ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)