• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден ва Путин Женеванинг қайси нуқтасида учрашиши мумкинлиги маълум қилинди. Учрашув вақтида Женева осмони парвозлар учун ёпилади

    Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байденнинг юзма-юз учрашуви Женевадаги La Grange вилласида ёки Hôtel Résidence Parc des Eaux Vives меҳмонхонасида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда NZZ am Sonntag нашрига таяниб, «РБК» хабар берди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Нашрнинг ёзишича, ушбу даражадаги учрашувни белгилайдиган бир қатор омиллар мавжуд бўлиб, унга кўлга қараган Швейцария вилласи жуда мос келади.

    NZZ am Sonntag 1985 йилда Совет ва Америка раҳбарлари Михаил Горбачёв ва Рональд Рейганнинг учрашувини эслатиб ўтди. Ўшанда давлатлар раҳбарлари Женева ташқарисидаги Версуа коммунасида жойлашган Fleur d’Eau вилласида музокара ўтказган эди.

    Нашр фотомухбирининг аниқлик киритишича, Швейцариянинг яна бир вилласи La Grange’да «ҳарбий этик кийган одамлар» бинони кўздан кечираётгани кўринган ҳамда вилла ва меҳмонхона жойлашган парк бир неча кун хавфсизлик ходимлари билан тўлдирилган.

    Президентлар учрашиши мумкин бўлган яна бир жой ўша паркда жойлашган Hôtel Résidence Parc des Eaux Vives меҳмонхонаси.

    Таъкидланишича, саммит давомида Женеванинг бутун маркази ёпилиши керак. Нашрнинг таъкидлашича, энг машҳур беш юлдузли бешта меҳмонхонанинг учтасида 15 июндан 16 июнга ўтар кечаси барча хоналар банд қилинган. Швейцария ташқи ишлар вазирлиги бу масала бўйича изоҳ беришдан бош тортди.

    Швейцария ОАВ хабар беришича, Швейцария ҳукумати Байден ва Путиннинг саммити чоғида Женева устидан самолётларнинг ҳаво ҳудудига киришини чеклаш чораларини ишлаб чиқмоқда.

    ОАВ маълумотларига кўра, чекловлар катта аҳамиятга эга.

    Ҳаво майдонига киришни чеклаш схемаси Швейцария фуқаро авиацияси федерал бошқармаси томонидан Швейцария ҳаво кучлари, бир қатор федерал хизматлар ва ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда.

    Бундан ташқари, хавфсизлик бўйича мутахассислар яқинда Женева кўли бўйидаги «О-Вив» пляжига ҳаво ҳужумига қарши мудофаа компонентларини ўрнатиш зарурати бор ёки йўқлигини текшириб чиққан.

    Швейцария расмийлари келаси ҳафта саммит давомида Женевада хавфсизликни таъминлашда мамлакат қуролли кучларининг иштироки тўғрисида қарор қабул қилиши кутилмоқда. Ўз навбатида, Женева кантон полицияси ушбу тадбир давомида бир нечта зирҳли машиналарни ижарага олишга қарор қилган.

    Украина президенти Владимир Зеленский Байден билан унинг Путин билан саммитидан олдин учрашишга тайёрлигини билдирди. Шу билан бирга Зеленский Байденнинг тиғиз жадвали туфайли буни амалга оширишнинг иложи йўқлигини тушуниб турибди.

    «Ишончим комилки, у ёки бу шаклда мулоқот қилиш мумкин», — деди Зеленский. Украина раҳбари якуний қарорни америкалик ҳамкасбига қолдирди.

    Аввалроқ Донбассдаги можарони ҳал қилиш бўйича уч томонлама алоқа гуруҳидаги Киев делегацияси раҳбари Леонид Кравчук Байденга Зеленский билан ҳеч бўлмаганда телефон орқали суҳбатлашишни таклиф қилиб, бу Байденнинг Россия раҳбари билан суҳбатида асқатиши мумкинлигини айтганди. Киев аллақачон Россия ва АҚШ саммитидан олдин Украина президенти Байденга қўнғироқ қилиш ниятида эканини маълум қилган.

    Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни АҚШ президенти Жо Байден россиялик ҳамкасби билан учинчи давлат ҳудудида учрашиш истаги борлигини айтган эди. Кремль саммитнинг Евроиттифоқ давлатларидан бирида бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилди. 4 май куни Байден учрашувнинг июнь ойида бўлиб ўтишини «умид билан кутаётгани»ни айтди. Кейинчалик Кремль раҳбарларнинг учрашуви 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтишини тасдиқлади.

    Аввалроқ АҚШ ва Россия Путин ва Байденнинг учрашувидан нималар кутаётганини маълум қилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Байден Путин билан учрашувда унга нималар дейишини маълум қилди
    • Кремль Путин ва Байденнинг учрашуви ёзда бўлиб ўтишини тасдиқлади
    • Медведев Россия ва АҚШ муносабатлари Совуқ уруш даврига қайтганини айтди

    07.06.2021, 11:41   Изоҳ (0)   16025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дональд Трамп уч ой ичида илк бор жамоатчилик олдида нутқ сўзлади. У коронавирус пандемияси учун Хитой дунёга 10 трлн доллар тўлаши кераклигини айтди

    07.06.2021, 11:28

    Покистонда иккита поезд тўқнашди, 30 киши ҳалок бўлди (видео)

    07.06.2021, 09:12

    Ким Чен Ин қарийб бир ойдан буён биринчи марта жамоатчиликка кўриниш берди

    07.06.2021, 08:17

    Тарихнинг қора саҳифаси. Занзибарда жойлашган дунёдаги энг катта қул бозори ҳақида

    06.06.2021, 23:54

    ОАВ: Ҳиндистон Россиядан ижарага олган атом сувости кемасини муддатидан олдин қайтариб беради

    06.06.2021, 19:34

    Президентнинг твити ўчириб ташланганидан кейин Нигерияда Twitter’дан фойдаланиш тақиқланди

    06.06.2021, 16:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.