• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    S&P Ўзбекистон рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, бироқ прогнозни оширди

    S&P Global Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтинги баҳосини «BB-» даражасида сақлаб қолди, лекин рейтинг прогнозини «салбий»дан «барқарор»га оширди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати компания ҳисоботига таяниб хабар берди.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Агентлик томонидан Ўзбекистонга суверен кредит рейтинг илк бор 2018 йил 21 декабрда берилган. Агентлик ҳар йили икки марта Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини қайта баҳолайди ва баҳолаш жараёнида республикадаги сўнгги иқтисодий янгиликлар билан танишади.

    2020 йил июнь ойидан бери S&P рейтинг агентлиги томонидан 21 та мамлакатнинг кредит рейтинги пасайтирилган ва 13 та мамлакатнинг, жумладан, Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини «салбий»га туширилган эди.

    Мазкур қарор сўнгги икки йилда Ўзбекистон ташқи қарзининг нисбатан юқори суръатларда ўсгани билан изоҳланганди. Шу билан бирга, келгуси 12 ой давомида мамлакат ташқи қарзининг ўсиш суръати барқарорлашмаган тақдирда Ўзбекистон кредит рейтингини пасайтириши мумкинлиги маълум қилинган эди.

    2021 йилнинг 10−11 май кунлари ташкил этилган конференц-қўнғироқларда Молия вазирлиги, Марказий банк ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг мутасадди раҳбарлари томонидан республикадаги макроиқтисодий вазият ва амалга оширилаётган ислоҳотлар борасида маълумот тақдим этилган.

    Ушбу конференц-қўнғироқлардан сўнг S&P рейтинг агентлигининг кредит қўмитаси учрашуви бўлиб ўтган ва мазкур қўмита Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини қуйидаги сабабларга кўра, «салбий»дан «барқарор»га оширишга қарор қилган.

    S&P’нинг қайд этишича 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишга (1,6 фоиз) эришган дунёдаги камдан-кам мамлакатлардан бири бўлган.

    Агентликка кўра, иқтисодий ўсишга асосий сабаб COVID-19 билан боғлиқ чекловларга қарамай қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларининг фаолият юритгани, йирик инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳамда ҳукуматнинг иқтисодиётни рағбатлантириш учун кўрган тезкор чоралари бўлган.

    2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,8 фоизга ўсиши прогноз қилинган бўлиб, хизматлар сектори асосий ўсиш драйвери бўлиши агентлик томонидан тахмин қилинмоқда.

    Ҳисоботга кўра, ташқи қарз ўсиш суръати секинлашган ҳамда қисқа муддатли фискал ва ташқи хатарлар пасайган.

    Хусусан, «Давлат бюджети тўғрисидаъги қонунда давлат ташқи қарзига йиллик лимит (5 миллиард доллар) ва давлат қарзининг энг юқори миқдорининг (ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоиз) белгилангани, шунингдек, давлат қарзи ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаб олишга нисбатан янада «талабчан» қоидалар татбиқ этилгани агентлик томонидан ижобий баҳоланган.

    Шунингдек, 2017 йилдан буён ҳукумат ислоҳотлар ва иқтисодий модернизация бўйича ўз олдига қўйган мақсадларида сезиларли равишда илдамлагани ҳам қайд этилган.

    Мазкур ислоҳотлар иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳамда ҳукуматнинг институционал салоҳиятини яхшилашига ишонч билдирмоқда.

    S&P’нинг кутилмаларига нисбатан Ўзбекистоннинг фискал позицияси 2020−2021 йилларда яхшиланган. Қайд этилишича, 2020 йил мобайнида олтин нархининг юқорилиги давлат тушумлари ва ташқи балансини қўллаб-қувватлаб, умумий фискал дефицитнинг кутилганидан камроқ бўлишига сабаб бўлди (2020 йил якунига умумий фискал дефицит 4,5 фоизни ташкил этди).

    Натижада бюджетни қўллаб-қуватлаш учун жалб қилинган маблағларнинг бир қисми тежалиб, ҳукумат активлари миқдорининг ошишига эришилган. Бу, ўз навбатида, соф давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатининг барқарорлашишига ўз ҳиссасини қўшган.

    Ҳисоботга кўра, COVID-19 билан боғлиқ хатарлар юқорилигича қолаётган бўлса-да, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши тезлашиши кутилмоқда.

    Ҳисоботда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг ташқи баланси 2020 йилни кутилганидан кўра, яхшироқ кўрсаткичлар билан якунлаган. Агентликка кўра, 2020 йил якунида давлат ва молиявий секторнинг ликвид активлари умумий ташқи қарз миқдоридан кўпроқ бўлган.

    Ҳукумат томонидан сўнгги йиллардаги бир қатор ислоҳотлар, хусусан, суд ҳокимияти мустақиллигини ошириш, сўз эркинлигига қўйилган тақиқларни олиб ташлаш ва фуқаролар олдидаги ҳисободнинг ошиши, коррупцияга қарши курашиш, иқтисодий маълумотлар очиқлигининг яхшиланиши, савдо ва валюта курси либерализацияси ҳамда давлат корхоналари ислоҳоти ва хусусийлаштириш режалари алоҳида эътироф этилган.

    Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш ва тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини яхшилаш ҳукуматнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолаётгани таъкидланган.

    Шу билан бирга, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини ошириш, пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш, ҳисобдорлик ва институтлар ўртасидаги ўзаро тийиб туриш тизимининг ривожлантириш зарурати қайд этилган.

    Агентлик ҳисоботида Ўзбекистон рейтингига ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи омиллар санаб ўтилган. Унга кўра, Ўзбекистоннинг глобал иқтисодиётга интеграциялашуви ва иқтисодий ислоҳотлар натижасида иқтисодиёт ўсиш салоҳиятининг ва фискал ҳамда ташқи захиралар даражасининг яхшиланиши мамлакат кредит рейтингини оширувчи омил бўлиши мумкин.

    Мамлакат кредит рейтингини пасайтирувчи омиллар сифатида қуйидагилар қайд этилган:

    • агентлик кутилмаларига нисбатан Ўзбекистоннинг фискал ва ташқи захиралари тез суръатларда ёки сезиларли даражада камайса;
    • тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимининг етарли эмаслиги натижасида қарз жалб қилиш ошса ва ташқи активлар камайса;
    • иқтисодиётдаги долларлашув даражаси сезиларли даражада ошса;
    • давлат корхоналари ҳолатининг заифлашуви натижасида давлат шартли мажбуриятлари амалга ошса (яъни ҳукумат давлат корхоналарининг қарзини тўласа).

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон халқаро молия институтларидан 200 млн доллар қарз олади
    • Жаҳон банки 2021—2022 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсишини прогноз қилди

    05.06.2021, 17:25   Изоҳ (0)   10556
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Eriell Group: Табиатни асраган ҳолда келажак қурамиз

    05.06.2021, 16:30

    Ўзбекистонда битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади

    05.06.2021, 15:33

    Талимаржон ИЭС директори электр энергиядаги чекловларга етишмовчилик сабаб бўлмаслигини маълум қилди

    05.06.2021, 13:23

    Қаршилик ота алимент ўрнига фарзандларига уй берган бўлса, Китоб туманида яшовчи қарздор хотинига 6,5 минг доллар тўлаб берди

    05.06.2021, 12:28

    Ойлик даромадини яширган фарғоналик отадан вояга етмаган фарзандлари учун 100 млн сўмдан ортиқ алимент пули ундирилди

    05.06.2021, 12:01

    Қашқадарёда тадбиркор фаолиятини махсус гувоҳномасиз текширган солиқ ходими 2,5 млн сўм жарима тўлади

    05.06.2021, 11:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.