Сўнгги янгиликлар
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12178.1
    • RUB 126.06
    • EUR 13028.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Мода

    Жазирама ҳавода қандай кийиниш керак?

    04.06.2021, 21:57 24736

    Кунлар исишни бошлаши билан кўпчилик қулай кийиниш учун трендларга риоя қилмасликни ёки замонавий бўламан деб ноқулай кийиниш услубини танлаши мумкин. Бирини қилиш учун иккинчисидан воз кечиш шарт эмас, олтин оралиқни топиш — ҳам ўзига хос, ҳам ҳавога мос кийиниш мумкин.

    Оч рангли кийимлар

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Оч ранглар жазирамада одамни бўғиб қўймайди. Тўқ ранглар иссиқликни ўзига тортади, оч ранглар эса аксинча. Бошқа ранглар билан мослаш осонлиги ва кўринишга нафислик бахш этиб тургани сабаб ҳам ёз кунлари оч матодан тикилган, ёпишиб турмайдиган бичимдаги либос ва кийимларни кийиш тавсия қилинади.

    Бошдан оёқ оқ кийиниш

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Қишда бошдан оёқ тўқ рангда кийиниш тавсия қилинган бўлса, ёзда эса аксинча иложи бўлса, кийимлардан ташқари аксессуарларнинг ҳам оқ рангда бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Аммо танлов борасида кийимнинг оқлик даражаси бир-биридан яққол фарқ қилмаслигига эътибор қаратиш керак. Оч оқ кийиндингизми кофта, юбка ёки сумкангиз қаймоқ ранг бўлмасин.

    Кенг, аммо ўзига хос бичим

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Ўзига хос бичимли, ипак матосидан тикилган кенг топ нафислиги билан нафақат ўзингиз, балки атрофдагиларнинг ҳам кайфияти кўтарилишига ҳисса қўшади.

    Аксессуарлар

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Ёзда қишдаги сингари қават-қават кийиниб бўлмаслиги мумкин, аммо образ ўзига хос бўлиши учун аксессуарларни канда қилмаслик керак. Янгилик қилишдан, турли занжир, билакузук, узукларни бирга тақишдан қўрқманг. Сумкани дидингизга қараб алмаштиринг.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Ипак матодан тикилган рўмолдан ҳар сафар фойдаланинг: бир сафар билагингизга, кейинги гал бошингизга ўранг, шунингдек, сумка четига ҳам боғласангиз бўлади. Қолаверса, қуёшдан ҳимоя қиладиган кўзойнак тақишни унутманг. Макияж ва соч турмаклашга вақтингиз бўлмаса, ушбу аксессуар сизни қутқариши мумкин.

    Пойабзалга урғу беринг

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Ёрқин ва ўзига хос пойабзаллар ёз учун айни муддао. Пошна ёки текис вариантларга эътибор қаратиш хоҳишингизга ҳавола. Оёқларингиз шишмаслиги учун эса сал каттароқ пойабзал олиш тавсия қилинади.

    Мавзуга доир:

    • Ёз фаслида оқ ранг: ҳар қандай кўриниш учун мос келадиган замонавий образлар (фото)
    • Ҳар бир аёлнинг ёзги гардеробида бўлиши керак бўлган 10 кийим-кечак (фото)
    • Трендда бўлишингизга ёрдам берувчи 7 аксессуар (фото)
    • Образнинг қиммат кўриниши учун 20 тавсия (фото)

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Тавсия этамиз

    13:00 / 21.09.2023

    БМТ ассамблеясидаги можаро, намойишга чиққан тракторлар, бўрон қурбонларини дафн этаётган кўнгиллилар — 20 сентябрь суратлари 

    23:00 / 20.09.2023

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    22:00 / 20.09.2023

    “Док-1 Макс” суди: сиропга берилган гувоҳномадаги раҳбар имзосини экспертиза қилиш сўралди. Адвокатга кўра, имзолар сохталаштирилган бўлиши мумкин 

    18:00 / 20.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Давлат бюджетининг тўрт кунлик даромад ва харажатлари миқдори очиқланди. Харажатлар анча юқори

    16:00 / 08.09.2023

    Энг йирик IPO’лар: омадли ва омадсиз кечган акция сотувлари тарихи

    20:00 / 06.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    21:00 / 20.09.2023

    “Россия Қозоғистонга таҳдид солмоқда” — Зеленский БМТда нутқ сўзлади (видео) 

    06:00 / 20.09.2023

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    16:00 / 20.09.2023

    ОЧЛ. “Ан-Насср” Эронда ишончли ғалабани қўлга киритди (видео) 

    02:00 / 20.09.2023

    “Девдас”ни кўраётганимда Айшвариядан кўз уза олмаганман — Болливуд актёрлари билан ишлашни орзу қиладиган Голливуд юлдузлари 

    14:00 / 20.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?