Аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэронинг «Барселона»да қанча маош олиши маълум бўлди.
Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра футболчининг йиллик маоши солиқлардан ташқари 6 миллион еврони ташкил этади. Бундан ташқари, Серхио голлар, ғалаба ва совринлар учун ҳам шартномада кўрсатилганидек қўшимча бонуслар олиши мумкин. Таққослаш учун, унинг «Манчестер Сити»даги маоши 23 миллион еврога тенг эди.
Қайд этиш жоиз, «Ювентус» Агуэрога ҳар томонлама манфаатли шартнома таклиф қилганди, аммо футболчи «Барселона» вариантини танлади ва 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Агуэро 2011 йилдан буён «Манчестер Сити»да ҳаракат қилиб келаётганди. Футболчи 2020/21 йилги мавсум якунида эркин агент мақомида жамоани тарк этди. 32 ёшли футболчи «Манчестер Сити» сафида умумий ҳисобда 390 та ўйин ўтказиб, 260 та гол муаллифига айланди.
Изоҳ (0)