Тошкент Ботаника боғи 1 июндан бошлаб ташриф буюрувчилар учун «хавфсиз ҳудуд» дея эълон қилинди. Бу ҳақда боғ дирекцияси хабар берди.
Эндиликда боғ ҳудудида велосипедлар, самокат ва скутерларда ҳаракатланиш тақиқланади.
Мазкур қарор ёш болалар, кексалар ва бошқа ташриф буюрувчиларнинг қулайлиги учун қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг май ойи ўрталарида Тошкент Ботаника боғи ҳудудида ёнғин келиб чиққан эди. Кейинроқ боғнинг ўрмон фондига зарар етмагани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)