Марказий банк 3 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,08 сўмга пастлаб, 10 550,74 сўмни ташкил қилди. Евро 67,03 сўмга пастлаб, 12 850,80 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 8,39 сўмга пастлаб, 10 559,82 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси қаторасига бешинчи кун пастлади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатдаги бир нечта тижорат банкларида 21 май куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курси 10 650 сўмга қадар кўтарилганди. 1 июнь куни банклар доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини 10 600 сўмга қадар пасайтирди.
Изоҳ (0)