Дубайда дам олиш вақтида тугамайдигандек туйиладиган бинолар қурилишининг шовқини, соҳилидан кўриниб турадиган қўшни меҳмонхона ёки янги қурилаётган бино манзараси таътилни таътилдек қилмайди деб ўйлайдиганларнинг фикри Caesars Palace ҳақида маълумотга эга бўлгандан кейин ўзгариши аниқ.

Фото: Harper’s Bazaar

Лас-Вегасдаги меҳмонхоналар компанияси томонидан асос солинган Caesars Palace Dubai курорти кўнгилочар масканларни ўз ичига олиши билан машҳур саналади.

Фото: Harper’s Bazaar

Курорт бир неча меҳмонхона: 267 та стандарт ва 34 та люкс номерлари бор Julius Tower, романтик дам олиш учун мўлжалланган ва 149 та стандарт ва 45 та люкс номерлари бор Palace Tower’ни ўз ичига олади.

Фото: Harper’s Bazaar

Фото: Harper’s Bazaar

Хоҳловчилар гўзал табиат кўриниб турадиган катта ойна ва балконли The Residences’да тўхташи ҳам мумкин. Ўзига хос дизайн ва энг сара интерьерлар энг юксак дидли кишини ҳам ўзига маҳлиё қилмай қолмайди.

Фото: Harper’s Bazaar

Дубайнинг акваторияси Bluewaters оролида жойлашган комплекс ҳудудида ресторан, қаҳвахона, ўйин майдони билан бирга, кўнгилочар марказ ва боғлар, шунингдек, баландлиги 210 метрни ташкил қиладиган дунёдаги энг катта чархпалак Ain Dubai ҳам бор. У ерга борган одам нафақат оролни, балки меҳмонхонани ҳам тарк этишни истамайди.

Фото: Harper’s Bazaar

Ҳудудда машҳур ошпаз Гордон Рамзининг Hell’s Kitchen’и билан жами 12 та ресторан ва бар жойлашган. Ташриф буюрувчилар эътиборига денгиз маҳсулотлари ва гўштдан тайёрланадиган таомлар менюси тақдим қилинади. Шарқ ошхонаси шинавандаларига Zhen Wei ресторанига кириб, пекинча ўрдакни татиб кўриш, кўнгли коктейлларни тусаганларга эса Havana Social Club’га бориш тавсия қилинади.

Фото: Harper’s Bazaar

Paru номли япон меҳмонхонаси томидан қуёш ботишини томоша қилиш, кундузи эса Cove Beach соҳилидан узоққа кетмай, Caesars Palace Dubai ҳудудида тушлик қилиш мумкин.

Фото: Harper’s Bazaar

Дам олиш маскани мукаммал дизайнлаштирилган оролда жойлашгани сабаб Дубайнинг боша меҳмонхоналаридан фарқ қилади. Форс кўрфазининг уфқ билан туташиб кетгандек чексиз туйиладиган манзара кўриниб турадиган соҳилда шаҳардаги қурилишлар кўзга ташланмайди.

Фото: Harper’s Bazaar

Гўзалликдан баҳра олиш ва кўнгил ёзиш билан бирга, бу ерга ташриф буюрган меҳмонларга энг сифатли spa-муолажалари ҳам тақдим этилади. Caesars Palace Dubai меҳмонхонасидаги Qua Spa маркази жисмоний ва эмоционал саломатликни тиклаш учун қадимги амалиёт ва замонавий технологияларни бирлаштирган ҳолда турли усулларни таклиф қилади. Масалан, Ияши Доме муолажаси давомида инфрақизил нурлар организмни токсинлардан тозалайди ва ҳатто ортиқча вазндан қутулишга ҳам ёрдам беради.