• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кейт Миддлтон коронавирусга қарши эмланди, COVID-19’ни кўз тасвирига қараб аниқлаш мумкин бўлди, вакцинанинг аёллар ва эркаклардаги самарадорлиги фарқланадими? Коронахабарлар

    Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 170 189 835 кишини ташкил қилмоқда. Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари шундан дарак бермоқда. Вирус қурбонлари сони эса 3 538 196 кишига етди. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (33,2 миллион), Ҳиндистон (27,8 миллион), Бразилия (16,5 миллион), Франция (5,7 миллион) ва Туркия (5,2 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Фото: Twitter / @KensingtonRoyal

    Фото: Twitter / @KensingtonRoyal

    Кембриж герцогиняси Кейт Миддлтон COVID-19’га қарши эмланди

    Шаҳзода Уильямнинг рафиқаси, Кембриж герцогиняси Кейт коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди.

    «… Лондоннинг Илм-фан музейида COVID-19’га қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмландим. Вакцинация кампанияларига алоқадор бўлганларнинг барчасига улкан миннатдорчилигимни билдираман. Қилаётган ишларингиз учун раҳмат», — дейилади Кембриж герцоги ва герцогинясининг Twitter саҳифасида.

    Мавзуга доир: Шаҳзода Уильям коронавирусга қарши эмланди, Қозоғистонда вакцинадан кейин 4 киши вафот этди, Мисрда карантин узайтирилди. Коронахабарлар

    Испанияда коронавирусни одамнинг кўз тасвири орқали аниқлашни ўрганишди

    Испанияда кўзнинг суратига қараб, одамнинг COVID-19’га чалинган-чалинмаганини аниқлашга қодир бўлган технология тақдим этилди. У Валенсиядаги гастрономик муассасалардан бирида хўрандаларда синаб кўрилди.

    Бунинг учун, киришда одамларга махсус кўзойнаклар берилди, улар кўзларни суратга туширди, сунъий интеллект эса тасвирни муайян алгоритмлар бўйича таҳлил қилди. Натижага эришиш учун бор-йўғи 3 сония вақт керак бўлади.

    «Бир неча ойлар давомида олиб борилган тадқиқотлардан кейин биз COVID-19’га хос бўлган шамоллаш белгиси кўзларда акс этишини тушуниб етдик», — деди Испания, АҚШ ва Хитой жамоаларини бирлаштирган OcuTech лойиҳаси раҳбари Паула Бонед.

    Унинг айтишича, шифокорлар ва муҳандислар ҳамкорликда яратган алгоритм кўзлардаги бошқа сабаблар эмас, балки айнан коронавирус оқибатида келиб чиққан шамоллаш жараёнларини аниқлайди.

    Тизим олинган тасвирни таҳлил қилиб, одамда коронавирус бор-йўқлиги эҳтимолини прогноз қилади. Ўрганиб чиқилган фотосурат йўқ қилиб юборилади, одамга эса шу заҳоти COVID-19’га нисбатан экспресс-тест топшириш таклиф этилади.

    Ушбу текширув усули одамлар оммавий тўпланадиган жойлар: аэропортлар, кўнгилочар марказлар, меҳмонхоналар, ресторанлар учун айни мос тушиши айтилмоқда.

    Мавзуга доир: Россияда коронавирусни тезкор аниқловчи янги тест ишлаб чиқилди

    Олимлар вакциналарнинг аёллар ва эркаклар учун самарадорлигини таққослади

    Олимлар тахмин қилишича, коронавирусга қарши вакцинанинг таъсири эмланаётган одамнинг жинсига қараб фарқланади.

    Маълум бўлишича, Pfizer вакцинасининг самарадорлик кўрсаткичи эркакларда 96,4 фоизга, аёлларда эса 93,7 фоизга тенг. Айни вақтда Moderna вакцинаси эркакларда 95,4 фоиз, аёлларда эса 93,1 фоиз самарадорлик кўрсатган. Johnson & Johnson вакцинасининг самарадорлиги эса эркакларда 68,8 фоиз, аёлларда — 63,4 фоизни ташкил қилади.

    Экспертлар коронавирусга қарши вакцинациянинг ўзига хослигини изоҳловчи турли тахминларни айтмоқда. Хусусан, таъкидланишича, умуман олганда, аёллар ўзларида намоён бўлган касаллик белгилари ҳақида хабар беришга ва COVID-19’га нисбатан тест топширишга кўпроқ мойил бўлади.

    Бундан ташқари, мутахассислар қайд этишича, эмлангандан кейин коронавирусга чалиниш ҳолатлари асосан 40 ёшдан 74 ёшгача бўлган одамлар орасида кузатилади. Тахминан шу даврда эса аёлларда менопауза кузатилади, у инфекцияга нисбатан таъсирчанликка алоқадор бўлиши мумкин.

    «Эркаклар ва аёллар ўртасидаги биологик фарқлар ҳамда бунинг ушбу вакциналарга жавобан намоён бўлиши аслида муносиб эътиборни тортмади», — деди Жонс Ҳопкинс номидаги Аёллар саломатлиги, жинс ва гендер тадқиқотлар маркази ходимаси Сабра Клайн.

    Одатда аёлларда вакцинага нисбатан иммун реакцияси эркакларникидан кучлироқ бўлади, бу эса ҳимоянинг кучлироқ бўлишига олиб келади. Олимлар фикрича, бунда эстроген миқдорининг кўпроқ экани рол ўйнайди, чунки эстроген иммун тизимини кучайтиради.

    Мавзуга доир: Коронавирусга чалинган эркаклар аёлларга қараганда кўпроқ вафот этмоқда

    Шунингдек,
    • Озарбайжон ҳукумати 31 майдан Боку метрополитени фаолиятини қайта тиклади, у коронавирус туфайли ярим йилдан ортиқ вақтдан буён ёпиқ эди: 2020 йил октябрида карантин чоралари кучайтирилгач, Боку метроси йўловчиларни қабул қилишни тўхтатган эди.
    • 31 майдан Чехияда ресторан, бар ва кафелар ярим йиллик танаффусдан кейин яна хўрандаларни қабул қилишни бошлайди. Аммо одамлар умумий овқатланиш жойларига кириш учун коронавирусга нисбатан манфий тест жавобини ёки касалланиб ўтгани ҳақидаги маълумотномани кўрсатиши керак.
    • Мисрда ҳам кафе, ресторан, дўкон ва савдо марказлари фаолиятига қўйилган чекловлар олиб ташланади. 1 июндан дўконлар ва савдо марказлари 23:00 гача ишлаши мумкин бўлади, кафе ва ресторанлар эса 01:00 гача мижозларни қабул қилади. Бунгача уларнинг иш вақтлари қисқартирилган эди.

    31.05.2021, 09:43   Изоҳ (0)   8806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сомон йўли марказининг янги сурати эълон қилинди. У 20 йиллик кузатувлар натижасида йиғилган

    31.05.2021, 07:10

    Ватани мустақиллиги йўлида курашиб ўтда ёқилган қиз. Жасорати тилларда достон бўлган Жанна д’Арк

    30.05.2021, 23:59

    Британия бош вазири Борис Жонсон қаллиғи билан яширинча никоҳдан ўтди

    30.05.2021, 23:57

    Туркия Истанбул канали қурилишини июнь охирида бошлайди

    30.05.2021, 23:36

    Европарламент раҳбари Россияга қарши санкцияларни кучайтиришни таклиф қилди

    30.05.2021, 21:38

    Эйфель минораси катталигидаги астероид Ер яқинидан учиб ўтади

    30.05.2021, 20:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.