• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ватани мустақиллиги йўлида курашиб ўтда ёқилган қиз. Жасорати тилларда достон бўлган Жанна д’Арк

    1431 йил 30 май куни Франциянинг инглизлар назорати остидаги Руан шаҳрида 19 ёшли Жанна д’Арк черков буйруғи билан гулханда ёндирилади. Жасур француз қизи черков томонидан жодугарликда айбланганди. «Дарё» ватани озодлиги йўлида курашиб кўплаб қаҳрамонликлар кўрсатган «Орлеан қизи» —  Жанна д’Арк ҳаёти  ҳақида ҳикоя қилади.

    Ёшлик йиллари

    Жанна д’Арк 1412 йилда, Франциянинг шимоли-шарқида жойлашган Домреми қишлоғида дунёга келади. Унинг отаси қишлоқ оқсуякларидан бўлиб, Жанна анча яхши шароитда катта бўлди. Жаннага ўқиш ва ёзиш ўргатилмаган бўлса ҳам, унинг онаси қизига католик черковига бўлган чексиз муҳаббатни сингдиради.

    Бу пайтда Англия ва Франция ўртасида Юз йиллик уруш давом этаётган бўлиб, Англия француз иттифоқчиси Бургундия герцоги ёрдамида Франциянинг шимолини ўз қўлига олган эди. Англия қироли Генрих V Парижни эгаллаб, ўзини бирлашган Англия ва Франция қироли деб эълон қилади. Француз тахтининг қонуний вориси валиаҳд шаҳзода Карл мамлакат жанубига чекинади.

    Домреми аҳолиси душман босқини хавфи остида ўз уйларини ташлаб, жанубга кетишга мажбур бўлади.

    13 ёшида Жанна илоҳий овозни эшитганини, овоз унга «ватанини қутқариши ва шаҳзода Карлга тахтга ўтиришда ёрдам бериши кераклигини» айтганини эълон қилади. 16 ёшида отаси уни эрга бермоқчи бўлганида буни қатъий рад қилиб, инглизларни ватани Франциядан бутунлай қувиб чиқармагунига қадар бокира қолишини айтади.

    Жанна д’Арк

    Жанна д’Арк
    Фото: Ўрта аср минатюраси

    «Орлеан қизи»

    1428 йил май ойида Жанна яқин атрофда жойлашган шаҳзода Карлга содиқ инсонлар қароргоҳи Вокулёрга келади. Дастлаб у маҳаллий судья Роберт де Бордикур томонидан рад этилиб, қўшинга олинмайди. Аммо Жанна ўзининг илоҳий қутқарувчи эканлигини айтиб кичик бир гуруҳ йиғишга эришади.

    Сочларини қирқиб, эркакча кийинган Жанна, валиаҳд шаҳзода олдига, Шинонга бориш учун душман ҳудуди орқали ўтувчи 11 кунлик йўлга чиқади. Шаҳзода Карл билан суҳбатлашган Жанна француз қироллари анъанавий тож киювчи шаҳри — Реймсда Карлга ҳам тож кийдиришни ваъда қилиб, ундан инглизлар қамал қилаётган Орлеанни озод қилиш учун қўшин беришни сўрайди. Кўпгина генерал ва маслаҳатчиларининг қаршилигига қарамасдан Карл унинг илтимосини қондиради. Бундай қалтис қарорни қабул қилишда муҳим ролни Жаннанинг Яратган номидан Карлнинг тахтга бўлган ҳуқуқларини тасдиқлагани ва унинг ҳокимияти қонунийлиги айтгани бажарди.

    1429 йил март ойида оқ зирҳ кийиб, оқ отга ўтирган Жанна д’Арк Орлеан ҳимояси учун йўл олади. Қўшинни Яратганнинг хабарчиси бошқараётганлиги тўғрисидаги хабар аскарларда руҳиятнинг кўтарилишига сабаб бўлади. Кўплаб мағлубиятлардан сўнг умидни йўқотиб, тушкунликка тушган саркарда ва аскарлар Жаннанинг илҳомлантирувчи сўзларидан руҳландилар. Бир неча ғалабадан сўнг Жанна инглиз-бургунд қўшинини Луара дарёси бўйлаб чекинишга мажбур қилади. Юз йиллик урушда анчадан бери ғалаба қозона олмаётган француз қўшини орасида бу муваффақиятлардан кейин Жаннанинг обрўси кескин ортади. Жанна д’Арк бошқа француз саркардалари имконсиз деб ҳисоблаган вазифани тўрт кун ичида амалга оширди. Орлеандаги ғалабалардан кейин уни «Орлеан қизи» деб атай бошлашади.

    «Жанна д’Арк Орлеан қамалида»

    «Жанна д’Арк Орлеан қамалида»
    Фото: Сурат муаллифи рассом Шарл Леневю

    «Орлеан қизи» ва унинг қўшини муваффақиятли юришни давом эттириб, Луара дарёси бўйидаги шаҳарларни бирин-кетин озод қилади. Пате яқинидаги ҳал қилувчи жанг инглизларнинг тўлиқ мағлубияти билан якунланади.

    Жанна шаҳзода Карлни тож кийиш учун Реймсга боришга ундайди. Йўлга чиқишдан олдин Жанна Карлни бир қанча тажрибали француз саркардалари билан яраштиради. 1429 йил 29 июнда юриш бошланди ва июлда Реймс эгалланади.

    17 июль куни Карлга тож кийдирилиб, Карл VII  номи билан тахтга ўтирди. Бу мамлакат аҳолиси кайфиятига ижобий таъсир кўрсатиб, миллий ғурурни уйғотди. Қиролсиз қолиб, Англия қиролига бўйсунган французлар ўзларининг янги раҳнамоси учун курашишни бошлади. Юз йиллик уруш характери ўзгариб, эндиликда уруш тахт учун эмас, озодлик учун курашга айланади.

    Жанна д’Арк Карл VII нинг тож кийиш маросимда.

    Жанна д’Арк Карл VII нинг тож кийиш маросимда.
    Фото:  Сурат муаллифи рассом Жан Огюст Доминик

    Жанна д’Арк Бургундия герцоги Флипп III га ҳам хат юбориб, ярашишни таклиф қилади. Маросимдан сўнг Жанна қиролга устунликни бой бермасдан тезроқ Парижни эгаллаш кераклигини айтади, бироқ Карл яқинларининг Жаннанинг қудрати тобора ортиб бораётгани ҳақидаги огоҳлантиришлари сабаб юришни кечиктиради.

    1429 йил сентябрда Париж қамал қилинади, аммо юриш муваффақиятсиз тугаб, Жанна жароҳат олади. Қирол унга қамални тўхтатиб, ортга қайтишни буюради.

    1430 йил баҳорида ҳарбий ҳаракатлар қайта тикланади. Жаннанинг ўзи сарой аҳли томонидан  мунтазам равишда тазйиқларга учрарди. Шу йилнинг май ойида қирол унга бургундияликлар томонидан қамал қилинаётган Компен қаъласини озод қилиш вазифасини топширади.

    14 май куни хоинлик натижасида (шаҳар дарвозаси кўприклари кўтарилади ва Жанна ташқарида қолиб кетади) Жанна бургундлар томонидан асир олинади. Қирол Карл VII уни қутқариш учун ҳеч нарса қилмайди ва Жанна инглизларга ўн минг олтин лива(танга)га сотиб юборилади.

    Жанна д’Аркнинг асир олиниши

    Жанна д’Аркнинг асир олиниши
    Фото: «Hermitagemuseum.org»

    Жаннанинг гулханда ёндирилиши

    1430- йил Жанна д’Арк инглизлар назорати остидаги Руан шаҳрига олиб келинади. Унга жодугарлик, эркаклар кийимини кийиш(ўрта асрларда аёлларга эркаклар кийимини кийиш черков томонидан тақиқланган эди)  каби  етмишга яқин айбловлар қўйилди. Айбловлар черков тарафдан қўйилган бўлсада Жанна инглизлар қамоқхонасида сақланади, суд жараёнлари ҳам инглизлар назорати остида ўтказилади. Инглизлар «Орлеан қизи» нинг ўлими Карл VII нинг муваффақиятларига якун ясайди деб ҳисоблайди ва унинг қатли учун барча ҳаракатларни амалга оширади.

    Жанна жодугарлик билан айблангач, черков билан алоқалари бузилишини истамаган Карл VII жасур француз қизини қутқариш ҳеч қандай музокара олиб бормади. Бунга унинг Жаннани ёқтирмайдиган амалдорлари маслаҳати ҳам сабаб бўлади.

    Тергов жараёнида Жанна қийноқларга қарамасдан унга қўйилган ҳеч қайси айбловни тан олмайди. Жаннани иқрор бўлишга мажбурлай олмагач черков унга қарши тан олиш шарт бўлмаган айбловларни (эркакча кийиниш ва черков қоидаларини менсимаслик) қўяди. Черков судининг қоидаларидан фарқли ўлароқ Жаннага суд қарори устидан Папага мурожаат қилишга рухсат берилмайди.

    Жанннинг ўқишни билмаслигидан фойдаланган епископ унга тавба-тазарру қилиши ҳақидаги ҳужжатни имзолатади. Орадан бир неча кун ўтгач Жанна «ҳужжат қоидаларини бузди ва яна эркаклар кийимини кийди» деган айблов билан ўлимга ҳукм қилинади.

    1431 йил 30 май куни Руан шаҳридаги бозор майдонида француз миллий қаҳрамони Жанна д’Арк тириклайин ёқиб юборилди. Оловда ёнар экан у «Епископ мен сиз туфайли ўляпман, мен сизни Худонинг ҳукмига чақираман» дея бақиради.

    Жаннанинг кули Сена дарёсида оқизилади.

    Жанна д’Аркнинг гулханда ёндирилиши

    Жанна д’Аркнинг гулханда ёндирилиши
    Фото: Wikipedia

    Жанна д’Арк шуҳрати унинг ўлимидан кейин ошди ва йигирма йилдан сўнг Карл VII буйруғи билан янги суд жараёни ташкил этилди. Жаннанинг номи оқланиб, черков уни айбсиз деб топади.

    1920 йилда папа Бенидикт XV Жаннани канонизация(черков томонидан улуғланадиган кишилар рўйхатига киргизиш) қилади. Ҳозирги кунда Жанна д’Арк ҳайкали Франциядаги ҳар бир черковда мавжуд бўлиб, мамлакат миллий қаҳрамони ҳисобланади.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    30.05.2021, 23:59   Изоҳ (0)   58600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.