«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси финал ўйинида «Челси»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа Пеп Гвардиола «Манчестер Сити» билан «Челси»га қарши кечган 14 ўйиннинг 7 тасида мағлуб бўлди. Бу унинг инглиз клуби бошқарувидаги энг ёмон натижаси ҳисобланади.
Гвардиола «Сити» билан «Манчестер Юнайтед»га 6 марта (14 ўйин), «Ливерпуль»га 5 марта (13 ўйин), «Тоттенҳэм»га эса 4 марта (13 та ўйин) мағлуб бўлган.
Эътиборлиси, Лондон клубидан учралган 7 мағлубиятдан 3 таси сўнгги иккига тўғри келди: «Челси» 17 апрель санасида Англия Кубоги ярим финалида 1:0 ҳисобида «Сити»дан устун келган бўлса, 8 май куни АПЛ доирасидаги баҳсда ғалаба қозонди (2:1).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)