«Челси» Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Манчестер Сити»ни мағлубиятга учратди (1:0).
Лондонликлар дарвозабони Эдуард Менди мусобақанинг 2020/21 йилги мавсуми 12 ўйинидан 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Бу Чемпионлар Лигасида дебют мавсумини ўтказган дарвозабонлар орасидаги рекорд ҳисобланади.
Шунингдек, Менди ЕЧЛ бир мавсумида 9 та қуруқ ўйин ўтказган тарихдаги учинчи дарвозабонга айланди. Унга қадар Сантьяго Канисарес (2000/01) ва Кейлор Навас (2015/16) бу ишни уддалаганди.
«Челси» Мендини 2020 йилнинг кузида «Ренн»дан сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)