Ўзбекистонда 25 май куни жами 40 372 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 13 243 нафари биринчи босқичда, 27 129 нафар фуқаро эса иккинчи босқичда эмланган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 1 683 116 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 470 519 дозаси иккинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 212 597 кишини ташкил этмоқда.
25 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
- Тошкент шаҳри (6556 доза),
- Наманган вилояти (5142 доза),
- Тошкент вилояти (4153 доза) банд қилди.
- Фарғона вилоятида 221 840 доза,
- Андижон вилоятида 205 498 доза,
- Наманган вилоятида 191 219 дозани ташкил қилмоқда.
Изоҳ (0)