Ўзбекистонда 25 май куни яна 215 кишида коронавирус тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу кўрсаткич 24 май куни 192 нафар, 23 май куни 206 нафар, 22 май куни 287 нафарни ташкил этганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 1 нафари Бухоро вилоятида,
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 46 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 38 нафари Тошкент вилоятида,
- 104 нафари Тошкент шаҳрида
Вазирликнинг қўшимча қилишича, сўнгги суткада Қорақалпоғистонда 12 нафар, Бухорода 5 нафар, Жиззахда 4 нафар, Қашқадарёда 1 нафар, Навоийда 3 нафар, Наманганда 3 нафар, Самарқандда 34 нафар, Сурхондарёда 5 нафар, Фарғонада 2 нафар, Тошкент вилоятида 28 нафар ҳамда Тошкент шаҳрида 201 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 94 683 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 684 нафарни ташкил қилмоқда. Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3697 нафар бемор даволаняпти.
Изоҳ (0)