• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзингга хиёнат қилиб қўйма». Қозоқбой Йўлдошев ва Санжар Назардан битирувчиларга тавсиялар

    Аввалги йиллардаги каби бўлганидек 25 май куни минглаб ўқувчилар қадрдон мактаби, синфдошлари, устозлари билан хайрлашди. Катта ҳаёт бўсағасида турган ўғил-қизларга кўпни кўрган, тажрибали, ҳаёт синовларида тобланган кишиларнинг маслаҳат-тавсиялари, йўл-йўриқлари айни муддао бўлади. «Дарё» битирувчилар учун ўз замонасининг зиёлиси бўлган кишиларнинг қимматли тавсияларини тақдим этади.  

     

    Қозоқбой Йўлдошев, Педагогика фанлари доктори, профессор

    Қозоқбой Йўлдошев, Педагогика фанлари доктори, профессор
    Фото: Facebook
    Битирувчи ўқувчиларга тилакларим: бугун ўқув йилини битирган ўқувчиларга нима тилак билдириш мумкин? Аввало, уларнинг барчаси соғ-у саломат бўлиб, ота-онасининг кўзини қувонтириб, миллатининг кўнглини тўлдириб юрадиган ўғил-қизлар бўлсин.

    Энди ўрта мактабни битираётган ўспиринларга тилакларим: ўзини таниган, ўзгани ҳам тушунадиган, фақат тана истакларидан ҳам юксак тушунчалар борлиги ва чин одам ўша юксак тушунчаларга етишга интиладиган бўлиши лозимлигини ўйласалар. Бугунгача улар кимларнингдир ўғил-қизи саналган бўлсалар, бугундан бошлаб улар нафақат ота-оналари, балки ўзбек деб аталмиш миллатнинг, Ўзбекистон дея ном қозонган ватаннинг ташвиши, ор-у номусини елкага олишга маҳкум кишиларга айланганликларини ҳис этсалар.

    Одам бир умр дунёни забт этишга уриниб яшашга маҳкум. Дунё эса фақат билимлига бўй беради. Билимни эгаллаш, уни фақат нафсга эмас, балки эзгуликка хизмат қилдиришга уриниш ўз-ўзидан одамни юксалтиришини, унинг таъсир доирасини кенгайтиришини ҳисобга олишларини тилайман. Бахт, омад келмайди, уларга машаққатли меҳнат билан етиб борилади. Бу йўлда чидам тилайман. Бугунги битирувчиларнинг ўз имкониятини тўғри баҳолайдиган, мақсадни тўғри қўядиган, мақсадга элтадиган йўлнинг қисқа ва нотўғрисидан бош тортиб ҳалол йўл танлайдиган миллат болалари бўлишини тилайман. Ниятларинг ва йўлларинг оқ бўлсин! Ўзбекнинг номини улуғлайдиган ўғил-қизлар бўлиш насиб этсин!

    16–18 ёшга қайтишни орзу қилишим хомхаёл, албатта. Агар мабодо қайтиб қолсам, шу ёшнинг завқини сурган, ўзимни энг муҳим юмушларга бағишлаган бўлардим. Бу ёшдагиларниниг қудрати чексиз. Уларда толиқиш, чарчаш бўлмайди. Бинобарин, ўйнаб-кулган ҳам, техникани, санъатни, илмни, тилни ўрганган ҳам бўлардим. Майда-чуйда етишмовчиликлардан баландроқ туриб, юксак марраларни орзулаган ва орзу йўлида ўзимни аямаган бўлардим. Ўзбек миллатига муносиб бўлиш, унинг донгини чиқариш учун астойдил курашган бўлардим. Айни вақтда яқинларимга меҳр кўрсатиш, уларга ёрдам беришни бир зум унутмаган бўлардим. Афсуски, умрнинг ҳам, тақдирнинг ҳам варианти бўлмайди. Ҳаёт бир марта яшалади, тақдир биргина бор кечирилади. Ўша бир марталик йўлдан уялмайдиган, яхши ном қолдириб ўтишга интилавериш керак.

    Қозоқбой Йўлдошев, Педагогика фанлари доктори, профессор

    Санжар Назар, ношир, «Академнашр» нашриёти директори

    Санжар Назар, ношир, «Академнашр» нашриёти директори
    Фото: Facebook
    Кўплаб рассомлар ўзларининг ўсмирлик шамойиллари – ўсмирлик автопортретларини яратишган. Бу шамойиллар доим ҳам реал эмас, кўпинча армонлар, орзулар, идеаллар, пок қарашларга қўйилган ёдгорликка менгзайман уларни. Худди шундай шамойилни сўз билан яратиш имкони берилса нималарни ёзган бўлар эдим мен? Ўзимни қандай тасаввур қилардим, тасвирлардим. Бироз ғализроқ тимсол чиқиб қолиши мумкиндек, назаримда. Чунки ўсмирликнинг некбинлиги, максимализми ва катта-катта кўзларисиз ифода топган ўспирин бўлади-да. Майли. Борича.

    Катта ҳаётга қадам қўяр экан, ўзингни таниб олишинг жуда муҳим. Борингни эмас. Эҳтимолий энг яхши ўзингни. Бунинг учун бадиий асарлар қаҳрамонлари, тарихий шахслар, чет тиллардаги инсоний сифатлар, молекула ва атомларнинг ҳаракатлари, юлдузлар хариталари ва катта портлаш, кимёвий реакцияларнинг ёрдами керак бўлади. Одамни, энг яхши инсонни, Яратгувчини таниш лозим бўлади. Эртага ҳар бир нафас учун имтиҳон қилинишингни англаган ҳолда чексизликнинг чегараларини белгилаб олиш керак бўлади. Бу шартлар қанчалик тугал бўлса, яъни қанчалик кўп китоб ўқиган, илм ўзлаштирган, эътиқодни сайқаллаган бўлсанг, эҳтимолий энг яхши сен шунчалик тиниқ қиёфа ва манзил касб этади. Кейинги ҳаракатларингда унга қараб оғишмай илгарилаш ва унга ёт бўлган сифат-хислатлардан узоқроқ бўлиш шунчалик осон бўлади.

    Имконсизлик деган тушунча йўқ. Имкон топа олмаганлар ўйлаб топганлар уни. Сен имконият яратгувчи бўл. Бунинг учун динозаврларни номма-ном билишинг, камалак қандай пайдо бўлганини тушунтира олишинг, 100 метрни мамлакат рекордига яқин тезликда югуриб ўтишинг ва абадий двигателнинг чизмалари устида бош қотираётган бўлишинг керак. Энг юксакликка интилишинг керак. Ундан пастроқларига рози бўлмаслигинг керак.

    Ўзингга хиёнат қилиб қўйма. Яъни, эҳтимолий энг яхши ўзингга.

    Рассом ортда қолган ўсмирликнинг шамойилини ўзи учун чизмаган. Уни ўсмирларнинг идеалларига шакл бериш, аниқлик киритиб олиш учун чизгандирлар, балки. Менинг ўзимга хитобим ҳам аслида ўзимга қаратилмаган. Адашдим. Ўсмирлик образидан чиқишим билан хатоларда давом эта бошладим. Улар ўзимга қаратилган. Эй фарзанд, биз орзуларимизни, энг ёруғ хаёлларимизни сенда топмоқдан умидвормиз. Сени ўзимиз деб биламиз. Ўзимиз етолмаган манзилларда сени кўриб муродимиз ҳосил бўлади. Умидларимиз, идеалларимиз, эҳтимолий энг яхши менимиз энди сенда яшайди.

    Санжар Назар, ношир, «Академнашр» нашриёти директори

    Мавзуга доир: «Бугунги чалинаётган қўнғироқ сўнггиси эмас, аксинча биринчисидир». Машҳурлардан битирувчиларга тилаклар

    26.05.2021, 09:02   Изоҳ (0)   45020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида «ГАЗ» автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш режалаштирилмоқда

    26.05.2021, 07:28

    Мактабларда чалинган сўнгги қўнғироқ, «оғзидан» олов пуркаётган Этна, дўст тутинган ит ва мушук. 25 май суратлари

    25.05.2021, 23:58

    Бойсунда ХДП депутати номаълум шахслар томонидан калтакланди

    25.05.2021, 23:45

    Самарқанддаги мактаб-интернатнинг тарбияланувчилари калтаклангани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат ҳоким ва Сенат назоратига олинди

    25.05.2021, 23:33

    Ўзбекистоннинг Уммондаги элчиси ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси этиб тайинланди

    25.05.2021, 23:21

    «Хоразмча тендер». Урганч тумани СЭО томонидан ўтказилган тендерда раҳбарнинг укасига тегишли корхона ғолиб чиқди

    25.05.2021, 23:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.