Бокс бўйича Осиё чемпионати—2021 мусобақаси давом этмоқда.
26 май куни ўтказилган жангларда Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) Афғонистон вакили Рамишга қарши баҳс юритди ва 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Шунингдек, -60 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Абдумалик Ҳалоков тожикистонлик боксчи Абдураҳмон Ёқубовни таслим этиб, мусобақанинг ярим финалига чиқди.
Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Мусобақанинг учинчи кунги баҳсларидан шунингдек, Саиджамшид Жаъфаров, Дилшодбек Рўзметов ва Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанглар ҳам ўрин олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)