TikTok’да Ухтам Абдуллаева исмли блогер қоғозга ёпиштирилган скотчни унга зарар етказмасдан кўчириб олиш борасидаги маслаҳати билан бўлишди. Ушбу «ажойиб лайфхак» ёрдамида кўплаб муҳим ҳужжатларни сақлаб қолиш мумкин, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Ролик муаллифи скотч бўлагини иккита қоғоз парчасига ёпиштирган. Биринчи ҳолатда скотчни оддий усулда кўчириб олишга уринган, бироқ тўғри усулда эмас — ёпишган четининг бир қисмидан тортиб. Натижада скотч ажралган, аммо қоғоз ҳамда унга ёзилган нарсага шикаст етган.
Иккинчи ҳолатда блогер скотчни бошқача усулда кўчирган: аёл скотч бўлагининг икки четидан ушлаб, уни қарама-қарши тарафга тортган. Роликдан кўриш мумкинки, скотч кўчган, қоғозга эса ҳеч нарса қилмаган.
Видео остидаги изоҳларда қайд этилишича, агарда скотчнинг узунлиги қоғоз билан тенг қилиб кесилган бўлса, бу усул ёрдам бермайди. Бу каби ҳолатда фойдаланувчилар эски скотч юзасига янгисини ёпиштириб, тортиш кераклигини маслаҳат бермоқда.
Аввалроқ Instagram’да кийимларни дазмол ёрдамисиз текислаш усулини ўйлаб топган аёл машҳурликка эришганди.
Изоҳ (0)