Буюк Британия полицияси бир бўлак пишлоқ ёрдамида гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи шахсни қўлга олди, деб хабар беради Esquire.
Маълум қилинишича, ливерпуллик 39 ёшли Карл Стюарт EncroChat шифрланган алоқа сервисидан фойдаланган ҳолда героин, кокаин ва бошқа тақиқланган воситалар савдоси билан шуғулланиб келган.
Полиция Европолнинг Venetic кенг кўламли операцияси доирасида жиноятчилар фойдаланган мессенжерни бузиб киришга муваффақ бўлган. Натижада ҳуқуқ-тартибот ходимлари Стюратнинг ёзишмаларини очган. Карлнинг шахсига у суҳбатдошига юборган ҳаворанг моғор босган пишлоқ сурати ёрдамида аниқлик киритилган.
Суратда гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи шахснинг фақат қўллари кўрилган, бироқ бу бармоқ изини таҳлил қилиш учун етарли бўлиб чиққан.
Жиноятчи 13 йилга озодликка маҳрум этилган. У содир этган жиноятлари бўйича айбига иқрор бўлган.
Venetic операцияси натижасида EncroChat’нинг 60 мингга яқин фойдаланувчиси аниқланган, уларнинг 10 минг нафари — Буюк Британияда. Уларнинг барчаси гиёҳванд моддалар ва қуролларни етказиб бериш ҳамда тарқатишда, пул ювишда ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Изоҳ (0)