«Севимли» телеканалининг «Маҳаллада дув-дув гап» кўрсатуви суратга олинаётган пайтда студияга кутилмаган меҳмон кириб қолди. Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда оммалашмоқда.
Бошловчилар ва кўрсатув иштирокчилари муаммони муҳокама қилаётганда студияга мушук келиб қолади. Кўрсатув бошловчиси Турсуной Алимова мушукни кўриб, мийиғида кулиб қўяди. Жонивор эса бемалол студияда ҳаракатланиб, ҳамманинг эътиборини ўзига қаратади. Бир оздан сўнг телеканал ходими келиб, уни қувмоқчи бўлади. Мушук эса уни қувишларидан аввал студияни тарк этади.
Изоҳ (0)