• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Экскаватор ковшлари билан мулкимизни бузиб, буни қонуний ҳаракат деб аташмоқда» — реклама агентлиги директори Тошкентдаги баннерларнинг бузилиши ҳақида

    Тошкент шаҳрида реклама конструкцияларини ноқонуний бузиб ташлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунда 700 дан ортиқ реклама баннерлари олиб ташланган. Humo Media агентлиги 20 га яқин баннеридан айрилган, деб хабар беради «Подробно».

    Фото: «Подробно»

    Фото: «Подробно»

    «Бизнес секин-аста тўхтаяпти. Ҳозирда Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларидаги баннерлар бузилмоқда. Яхши ҳолатда болтларни кесишмоқда ва билбордни омборга олиб кетиш мумкин. Лекин конструкцияларнинг экскаваторлар ёрдамида бузиб, мулкка зарар етказиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Тадбиркорлар ҳатто ҳужжатлар ва паспорт билан ҳам бирор нимага эриша олмаяпти. Энг муҳими, мазкур вазиятда маҳаллий ҳокимият томонидан ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаяпти. Экскаватор ковшлари билан мулкимизга зарар етказиб, буни қонуний ҳаракат дейишмоқда», — дейди Humo Media директори Савелий Соколов.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори билан реклама баннерларини талабларга мос равишда созлаш, шунингдек, шаҳарнинг марказий кўчаларидаги анъанавий конструкцияларни ёруғлик диодли экранларга алмаштириш талаб этилади. Ушбу кўчалар рўйхати пойтахт ҳокимлиги томонидан тасдиқланади. Соколовнинг сўзларига кўра, ҳокимият вакилларидан бирор ким рекламачиларга ушбу рўйхатни тақдим этмаган.

    «Бироқ нима бўлганда ҳам реклама баннерини олиб ташлаш учун суд қарори керак. Мазкур қарорни ишлаб чиқиш вақтида айрим шахслар суднинг реклама конструкцияларини бузиш жараёнида иштирокини чиқариб ташлашни талаб қилганди. Умуман олганда, ҳукумат шундоқ ҳам усиз ҳаракат қилишга қарор қилди», — дея таъкидлайди Humo Media директори.

    Реклама конструкциялари тадбиркорларнинг хусусий мулки ҳисобланади. Унинг маълум қилишича, «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунга мурожаат қилинадиган бўлса, билбордларни бузиш орқали келтирилган зарар қоплаб берилиши керак. Аммо ўз мулкини ҳимоя қилиш учун келган тадбиркорларга «тепадаги» номаълум шахсларнинг буйруғини бажариб, ўзларининг хатти-ҳаракатини ҳатто аниқ асослаб бера олишмаётган бир пайтда қанақа компенсация ҳақида гап бўлиши мумкин?

    Соколовнинг сўзларига кўра, реклама баннерларини бузишда турли баҳоналардан фойдаланилмоқда. Биринчи навбатда баннерларни бузаётганлар ушбу конструкциянинг ноқонунийлигини асослашга уринмоқда. Бироқ тегишли ҳужжатлар намойиш этилгандан сўнг улар LED-экран ўрнатиш тўғрисидаги фармон талаблари бажарилмаганини кўрсатмоқда. Айрим кўчаларда LED-дисплейлар ўрнатиш талаб этилмаслиги таъкидланган ҳолатларда эса улар шунчаки елка қисяпти.

    «Ички ишлар ушбу вазиятга ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари чақирув реклама баннерларининг бузилишига боғлиқ эканлигини билгач, аризани шунчаки бекор қилиб, кетиб қолмоқда ёки ўзингни жамоат тартибини бузганинг учун олиб кетяпти. Мазкур бузилишларга қонуний баҳо беришни сўраб Бош прокуратурага мурожаат қилдим. Жавобини кутяпман. Ижойиб жавоб бўлмаса, кейинги инстанция суд бўлади», — дейди Савелий Соколов.

    Аввалроқ тадбиркорлар Тошкентда реклама конструкцияларининг ноқонуний бузилишини тўхтатишни сўраб Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаганди.

    «Шахсан ўзим бозорни тартибга солиш, шаҳарни тозалаш тарафдориман. Тошкентда жуда кўп ноқонуний конструкциялар, чиқиндилар бор. Аммо келинг, барчасини расмий, қонун ва ҳужжатларга асосан, бошқа вариантларни тақдим этган ҳолда амалга оширайлик», — дейди Humo Media раҳбари.

    Мавзуга доир: Тошкентдаги ташқи реклама объектлари нега бузилмоқда? Ҳар бир соҳа мутасаддилари бунга жавоб берди

    Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 8 апрелдан бошлаб реклама конструкцияларини оммавий бузиб ташлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ташқи реклама объектларининг эгалари конструкциялар қонун бўйича ўрнатилгани, «снос» бўйича кўрсатма «юқоридан» бўлганини маълум қилган. Тадбиркорлар ҳозирга қадар 300 дан ортиқ баннерларни олиб ташлаган ҳукуматнинг ҳаракатини ноқонуний деб атаб, бу борада тушунтириш талаб қилмоқда.

    Савдо-саноат палатаси реклама баннерлари нима сабабдан бузилаётганига ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент ҳокимлигига сўров юборди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент шаҳрида жойлашган 6630 та конструкциянинг 3207 таси ёки 50 фоизга яқинида камчилик аниқланганини маълум қилди.

    Апрель охирларида Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев ҳуқуқ-тартибот идоралари пойтахтда ноқонуний реклама конструкциялари пайдо бўлгани, лекин бунга ҳеч ким эътибор бермаганига ҳуқуқий баҳо бериши кераклигини айтганди.

    25.05.2021, 22:46   Изоҳ (0)   29681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонлик майнерлар солиқлар сабаб Ўзбекистонга кўчиб ўтиши мумкин

    25.05.2021, 22:22

    Ўзбекистон билан чегарада жойлашган иккита қишлоқ расман Қозоғистон таркибига киритилди

    25.05.2021, 22:10

    Шавкат Мирзиёев ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди

    25.05.2021, 21:27

    Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    25.05.2021, 21:13

    «Бугунги чалинаётган қўнғироқ сўнггиси эмас, аксинча биринчисидир». Машҳурлардан битирувчиларга тилаклар

    25.05.2021, 20:35

    UzReport ТV телеканали Beeline’ни судга берди

    25.05.2021, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.