• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди

    Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўсимликлар ҳимояси – озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, экспорт ҳажмини оширишда жуда муҳим тизим.

    Илгари бу ишлар биргина «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятига юклатилган эди. Охирги йилларда минерал ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш билан кластер ва фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ҳам эркин шуғулланмоқда. «Ўзагрокимёҳимоя» хизматларига талаб эса кундан кунга камайиб бормоқда.

    Шу боис йиғилишда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича янги тизим ташкил этиш, ҳудудларда бу борадаги хизматларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятини тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи билдирилди. Бунда ўсимликларни ҳимоя қилиш ва чигирткага қарши курашиш вазифаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўтказилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тут парвонасига қарши курашиш Ипакчилик уюшмаси ва унинг таркибидаги кластерлар ҳамда туман ҳокимларига юклатилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш эркин бозор тамойиллари асосида тўлиқ хусусий секторга берилади. Шунингдек, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш хизматлари ҳам танлов асосида тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

    Давлат раҳбари мазкур таклифни маъқуллаб, бу ислоҳотларни амалга ошириш учун бош вазир ўринбосари раҳбарлигида республика комиссияси ва жойларда вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий комиссиялар тузишга кўрсатма берди.

    Биолаборатория ва «ўсимликлар клиникалари»ни ташкил этиб, малакали агроном ва энтомологларни жалб этиб, далагача етиб борадиган хизматлар тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

    Бунда ҳар бир ҳудуднинг иқлими ва шароитидан келиб чиқиб, иш тутиш талаби қўйилди. Масалан, Сурхондарёда «беда қандаласи», Бухорода «вилт», бошқа вилоятларда «помидор куяси» тарқалган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш, кимёвий воситаларни меъёрида ва муддатида ишлатиш бўйича методология яратиш муҳимлиги айтилди.

    Соҳа ривожини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга «Агробанк» масъул этиб белгиланди. Замонавий лабораториялар ташкил этиш, ускуна ва техникалар сотиб олиш ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг айланма маблағи учун биринчи босқичда 150 миллиард сўмлик кредит линияси очиш вазифаси қўйилди.

    Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида хусусий секторни қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Тадбиркорлар харид қиладиган лаборатория жиҳозлари ва бошқа ускуналар бўйича кредит фоизининг асосий ставкадан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилиши ҳамда Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 50 фоизгача бўлган қисмига кафиллик ажратилиши қайд этилди.

    Шунингдек, тадбиркорлар томонидан тупроқ таркиби ва ўсимликларни лабораторияларда таҳлил қилиш бўйича фермер ва деҳқонларга кўрсатилаётган хизматларнинг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилади. Биологик ва кимёвий хизмат кўрсатадиган тадбиркорларга амалдаги солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

    Президент соҳада илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини яхшилаб, малакали кадрлар ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида соҳа мутахассисларини тайёрлаш тизимини кучайтириш, илмий салоҳиятни ошириш ва замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Ўзбекистонда ишлаётган чет эллик агрономларни жалб қилиб, қишлоқ хўжалиги коллежларида ўрта бўғин мутахассисларини қайта тайёрлашни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

    Шаҳарлардаги мевали ва манзарали дарахтлар, бута ҳамда гулларни ҳимоя қилиш хизматларини кенгайтириш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди.

    Соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимлари янги тизимни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан ҳисобот берди.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги мактаб битирувчиларига табрик йўллагани ҳамда Шавкат Мирзиёев «Россия темир йўллари» бош директорини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди.

    25.05.2021, 21:27   Изоҳ (0)   14853
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    25.05.2021, 21:13

    «Бугунги чалинаётган қўнғироқ сўнггиси эмас, аксинча биринчисидир». Машҳурлардан битирувчиларга тилаклар

    25.05.2021, 20:35

    UzReport ТV телеканали Beeline’ни судга берди

    25.05.2021, 20:11

    Самарқанд шаҳридаги барча таълим муассасалари 26 майдан анъанавий таълимга қайтади

    25.05.2021, 19:34

    Ислом Каримов қароргоҳини туристик объектга айлантириш таклиф этилди

    25.05.2021, 19:10

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Журналистлар тўйни тўйдек қилиб беришди — энди қанча танқид қилишса розиман»

    25.05.2021, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.