• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бугунги чалинаётган қўнғироқ сўнггиси эмас, аксинча биринчисидир». Машҳурлардан битирувчиларга тилаклар

    Бугун 25 май. Ўзбекистондаги барча умумтаълим муассасаларида сўнгги қўнғироқ чалинадиган, битирувчилар қадрдон мактаблари, синфдошлари билан хайрлашадиган кун.

    Катта ҳаёт остонасида турган йигит-қизлар ўз келажак йўлини тўғри танлаб олиши учун катталарнинг маслаҳат ва тавсияларига эҳтиёж сезади. 

    «Дарё» мухбирлари Ўзбекистондаги муваффақиятли тадбиркорлар, таниқли ижодкорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг битирувчиларга тавсиялари билан бирга тилакларини ҳам ёзиб олди.

    Лазиз Адҳамов

    Тошкент шаҳридаги 223-мактабнинг 8-синфини 31 йил аввал тамомлаб, техникумга ўқишга кирган

    «SАP» савдо директори ва BookCafe бизнес лойиҳалари асосчиси

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қанча муваффақиятли бўлсангиз, шунча фойда келтира оласиз

    Мен мактабни битираётганимда СССР қулаб, одамлар ишсиз, маблағсиз қолди. Биз 9-синфдан бошлаб ота-онамизга ёрдам бериш учун ишлашга мажбур бўлдик.

    Китобларни жуда яхши кўрардим. Ҳам ўқиб, ҳам ишлаб, кечалари ухламасдан китоб ўқиб чиқардим. Ҳозир эса ҳаммаси ўзгарган. Болаларнинг ишлашига ҳожат йўқ. Аксарият ота-оналар болаларини бемалол боқа олади. Яна қўшимча машғулотларга бериб ўқигин дейди.

    Битирувчиларга тавсиям, аввало, бирор спорт тури билан шуғулланинг. Сабаби спорт одамга ғалаба ҳиссиётини беради. Ўз устида ишлаш, ғалабаларга эришиш одат бўлиб қолади. Энг муҳими, қалбингизни пок тутинг. Ўзингизни руҳан тарбия қилинг.

    Бу дунёда муваффақиятга ҳар қандай йўл билан эришса бўлади. Бироқ ҳар ненинг жавоби борлигини унутманг. Ҳар бир инсонга ризқ белгилаб қўйилган. 1 миллион доллар ишлаш пешонангизда бўлса, албатта, топасиз. Аммо ҳаром ёки ҳалол йўл биланми, буни сиз танлайсиз.

    Олдингизга узоқ муддатли мақсадлар қўйинг ва бу нафақат ўзингиз, балки бошқалар учун ҳам манфаатли бўлсин. Мен мана бу ишни амалга ошириб, одамларга ёрдам бермоқчиман, десангиз Худо ўзи етказаверади.

    Мисол учун, ўзим кўп мамлакатларга борганимда талабаларнинг кафега кириб, бепул интернетдан фойдаланиб ўтирганини кўриб, ҳавас қилардим. Қанийди, мен ҳам ўзимизда шундай жой очсам деб ният қилардим. Вақт ўтиб Худо бошқа жойдан пул етказди. BookCafe’ни очдик.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Олий мақсади бор одамнинг ҳаётида маъно бўлади. Агар улар нотўғри мақсадлар қўйса, вақт ўтиб унга эришиши мумкин, лекин у бахт келтирмайди. Хотиржамлик бўлмайди. Олий мақсадларни қўйиб, тинмай ҳаракат қилаверинг. Токи инсон қанча муваффақиятли бўлса, бошқаларга шунча фойда келтира олади.

    Одамнинг бахти шукр қилишлигида. Ҳеч қачон нолиманг. Аслида кўп нарсадан нолиса бўлади. Америкадаям нолишади. Японияда ҳам нолишади. Икки хил одам бор: нолийдиган ва иш қиладиган. Сиз иккинчиси бўлинг.

    Иложи борича қўлингиздан келганча, ўзингиздан ташқари бошқаларга ҳам ёрдам беринг, яхшилик қилинг. Ўзингизга 10 баробар бўлиб қайтиб келади. Жамиятга хизмат қилган инсон икки дунёсида ҳам муваффақиятга эришган бўлади.

    Институтга киролмаслик — бу мағлубият эмас

    Биласизми, мен болалигимда инглиз тилини ўрганмаганимдан қаттиқ афсусланаман. Агар тилни мукаммал билганимда бошқа давлатларга кетган ва ҳозир кўп имкониятлар қуршовида бўлардим. Шунинг учун сиз ўқинг ва ўз устингизда ишланг. Албатта, бу институтга кириш дегани эмас.

    Мен ҳам биринчи йили ҳам, иккинчи ҳам институтга киролмаганман. Институтга киролмаслик — бу мағлубият эмас. Айтинг-чи, ҳозир қайси институт SMM’га тайёрлайди? Ёки инглиз тилини билиш учун «Жаҳон тиллари»га кириб, тўрт йил ўқиш керакми? Мактабни битираётганлар IELTS’дан 7-8 балл оляпти-ку.

    Ҳозирги замонда 4 йиллик университетда ўқишнинг фойдаси йўқ. Аксинча шунча вақт бирор касб ичида юрган одамнинг тажриба ва маҳорати ошади. Жуда ўзгарувчан дунёда битта касб билан чекланмаслик керак. Мен IТ’ни ўргандим, кейин маркетолог иқтисодчи маълумотини олдим. Ундан сўнг тадбиркорликка ўқидим. Бўш вақтим бўлса яна ўқийман.

    Доим ўғлимга айтаман: «Бир соҳани чуқур билиш керак. Ундан ташқари, яна 5-6 ҳунарга эга бўлиш керак».

    Сўнгги маслаҳатим, катталарнинг гапи 100 фоиз тўғри дегани эмас. Ўзбекистондаги кўп урф-одатлар сизга муваффақият олиб келмайди. Қалбингизга қулоқ солиб, иш кўринг.

    Мамлакат келажаги сизларнинг қўлингизда. Вақт ўтиб, барча лавозимлар, курсилар сизга қолади. Келажакда президент, вазир, ҳоким ҳам сизлар бўласизлар, мамлакат тақдири сизнинг қўлингизда.

    Агар сизлар заиф бўлсангиз, давлат заиф бўлади. Шунинг учун кучли бўлинг, ўзингизга ишонинг, олға юринг.

    Ибрат Сафо

    26 йил аввал мактабни тамомлаган

    BBC журналисти

    Фото: Ибрат Сафонинг шахсий архивидан

    Фото: Ибрат Сафонинг шахсий архивидан

    Ўқиш ва илм ўрганиш йўлини танлаган бўлсангиз, асло бу йўлдан чалғиманг

    Тақдир тақозоси билан тўртта мактабда ўқиганман. Охиргиси Тошкент вилоятидаги туманлардан бирида ўтган. Қулаб тушай деб турган қишлоқ мактабида ҳам бир йилдан ошиқ вақт ўқидим. Ҳаммасида ҳам ҳаёт мен учун осон кечди деб айтолмайман – баъзан янги болаларга ўрганиш қийин бўлиши мумкин.

    Ундан ташқари, қайси мактабга бормай, аълочи эдим. Бу эса мен истамасам-да, мени кўпчиликдан ажратиб турарди. Балки, шу бошқа болаларга ёқмагандир. Яхши ўқиш мен учун қандайдир олий мақсад эмас эди аслида – шунчаки оилада акам ва опаларим яхши ўқиганигами ё ота-онамиз ҳар доим китоблар олиб бериб, бизни ўқишга ундаганигами, баҳоларим аъло бўлган. Кўпроқ гуманитар фанларга қизиққаним, чет тилларини яхши кўрганим учун директоримиз бизнинг синфни атайин мени ўйлаб, инглиз тилига ихтисослашган синфга айлантирганлар.

    Фото: Ибрат Сафонинг шахсий архивидан

    Фото: Ибрат Сафонинг шахсий архивидан

    Битираётган йилларим ўзгаришлар даври эди – энди мустақил бўлгандик, Ғарб маданияти, фильмлари ва мусиқаси болаларга ёқиб тушганди, шу сабаб инглиз тилига зўр бериб ўқидим. Уйимизда ҳар доим халқаро сиёсат ва дунё ҳодисалари муҳокама қилингани сабабдир, ўзга юртларга сафар қилиш энг катта орзумга айланганди. Юқори синфларда икки марта ACCELS йўналиши орқали Америка мактабида ўқиш учун тестлар топширдим. Барча босқичлардан ўтдим, лекин суҳбатга келганда тортинчоқлигим америкалик мезбонларга тўғри келмаган ва ортда қолганман. Жуда хафа бўлгандим, Америка тушларимга кириб чиқарди!

    Битираётганимда қандай бўлмасин менга дунёни кўришга имкон берадиган касбни танлашга қарор қилдим ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига топширдим. У вақтлар репетитор деган одамлар туманларда йўқ эди — тестларга ўзим шу қадар қаттиқ тайёрландимки, кечалари ухламай, ҳатто кўзимга нималардир кўрина бошлагач, онам домлага олиб бориб ўқитиб қўйганлар. Тошкентдаги бозордан менга опам олиб берган TOEFL тестлари китоби ва инглиз тили луғати варақлайверганимдан титилиб кетганди. Хайрият, шунча тайёрланганим иш бериб, университетнинг Халқаро алоқалар факультетига ўз кучим билан ўқишга кирдим.

    Фото: Ибрат Сафонинг шахсий архивидан

    Фото: Ибрат Сафонинг шахсий архивидан

    Яна ўқувчи бўлиб қолишни тасаввур қилишим қийин... Тўғрироғи, буни истамаган бўлардим. Битирувчиларни ҳозир жуда яхши тушунаман – бугун осон эмас, контракт тўловлари, яшаш харажатлари бор, ундан ташқари олий таълим даргоҳларида ҳаммага ҳам ўрин етарли эмас. Бу мустақил ҳаётни бошлаш, албатта, жуда ҳаяжонли давр. Ўсмир елкангизда улкан масъулият пайдо бўлади. Лекин ўқиш ва илм ўрганиш йўлини танлаган бўлсангиз, асло бу йўлдан чалғиманг. Аслида ҳозир бизнинг давр, яъни 1995 йил билан солиштирганда, турли халқаро грантлар ва имкониятлар анча-мунча кўпроқ.

    Шундай экан ўз устингизда ишлаб, интернет ва кутубхоналарда яхшилаб изланиб, ўзингизга керагини топинг. Чет тилларига кўпроқ эътибор беришни тавсия қиламан, чунки, қайси мутахассисликни танламанг, шу мутахассисликка оид кўплаб адабиётларни топиб ўқишингиз осонроқ кечади. Барчангизга чин дилдан омад тилайман.

    Замира Раҳмонова

    Туркманистоннинг Ашхобод шаҳридаги 27-сонли гимназия-мактабини 18 йил аввал битирган

    Тадбиркор

    Фото: Замира Раҳмонованинг шахсий архивидан

    Фото: Замира Раҳмонованинг шахсий архивидан

    Барчасини интилиш ва қатъият ҳал қилади

    Мактабда қандай баҳоларга ўқиганингиз ҳаётда ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Барчасини интилиш ва қатъият ҳал қилади. Хатоларингиз учун ўзингизни койиманг. Ахир айнан улар сизни муваффақиятга элтади.

    Дарахт униши учун уруғни ерга экиш, шарбат олиш учун мевани сиқиш, таомнинг таъми бетакрор чиқиши учун эса масаллиқларни аралаштириш керак.

    Фото: Замира Раҳмонованинг шахсий архивидан

    Фото: Замира Раҳмонованинг шахсий архивидан

    Шундай экан, агар ўзингизни муаммоларга кўмилиб қолган, руҳан тушкун ёки саросимада ҳис этсангиз, шуни билингки, бу ҳали якун эмас. Бу қандайдир муҳим ва аҳамиятли бир йўлнинг бошланишидир.

    Доим ўзингизга «раҳмат» деб туринг. Сиз бу дунёда бошдан охир ўзингиз билан бўладиган якка-ю ягона инсонсиз. Шундай экан ўзингизни асранг.

    Катта, машаққатли, адолатсиз, аммо беҳад бир қизиқарли ҳаётда сизга фақат ва фақат омадлар ёр бўлсин.

    Муҳиддин Али

    Тошкентдаги 192-мактабни 16 йил аввал битирган

    Фотосуратчи

    Фото: Муҳиддин Алининг шахсий архивидан

    Фото: Муҳиддин Алининг шахсий архивидан

    Бугунги чалинаётган қўнғироқ сўнггиси эмас, аксинча биринчиси

    Эрта болалик хотираларим орасида мактабга гул кўтариб кетаётган ҳолатим жуда ҳам ёрқин эсимда қолган. Чунки мактабга чиқишни кутиб, кун санаганман. Бир кун қолганда эса кўзга уйқу ҳам келмаган.

    Мени мактабга, билимлар дунёсига муҳаббатли қилиб тарбиялаган, илк саводимни чиқарган устозим Муҳаббат опа Ҳабибуллаевадан доимо миннатдорман. Ота-оналаримиз ҳам педагогларга ўз фарзандларини ишониб топширишган, уларнинг барча дакки ва кўрсатмаларига сўзсиз бўйсунганлар. Шунинг учун бўлса керак, китобдаги билимдан ташқари тарбиявий масалаларда ҳам чинакам жонкуяр бўлган устозимиз.

    Сочи ҳаддан зиёда ўсиб кетганларни трамвай изи қилиб қайчилаб қўйганлар, эртасигаёқ соч олиниб келинганда бу иш тўғри бўлганини ҳамма яхши тушунган. Агар бу ҳолат шу кеча-кундузда бўлса, тасаввур қила олмайман, қандай катта шов-шув кўтарилган бўлар эди. Устозим ҳуснихатимиз гўзал бўлиши учун мажбурий тарзда сиёҳли ручкада ёздирганлар ва бу ўз натижасини берган. Муаллимларнинг фақатгина расмий ўқув дастуридан ташқари, шахсий иш услублари бўлганки, бунда биз олган билимларимизни мантиқ илми, меҳр туйғулари орқали ҳаётимиз давомида қандай қўллай олишимизга чиройли кўрсатмалар тушунтирилган.

    Юқори синфларда ҳам намунали ўқишдан ташқари мактаб ҳаётида энг фаол ўқувчилардан бўлганман. Ўша пайтда «Камолот» сардори сифатида бутун Шайхонтоҳур тумани мактабларининг етакчиларига бош бўлганман. Бизнинг мактабдаги ташкилот фаолиятида дўстларимиз билан қилган ҳаракатимиз орқали туман ва шаҳардаги энг намуналилардан саналган. Бунинг учун баъзида мактаб раҳбарияти ёки баъзи устозларимиздан рағбат ўлароқ жуда ҳам яхши муносабат қозонар эдик. Фанлар ичида энг яхши ўзлаштирган фаним — география. Устозим Ҳилола Некқадамбаеванинг қаттиққўллиги сабаб фанни жуда ҳам яхши ўзлаштирганман. Ҳали-ҳали давлат байроқлари, пойтахтлар ҳақида узоқ суҳбатлаша оламан. Бу билимлар, айниқса, чет элда таҳсил олганимда жуда асқатган. Агар мактаб даврига қайтиб қолиш имконияти бўлганда рус тили дарсини ҳеч ҳам қолдирмаган бўлардим.

    Фото: Муҳиддин Алининг шахсий архивидан

    Фото: Муҳиддин Алининг шахсий архивидан

    Ота-онам менга ҳеч қачон дарсни сабабли ҳам, сабабсиз ҳам қолдиришимга йўл қўйишмасди. Шунинг учун бўлса керак ҳозир ҳам шахсий ёки хизмат муносабатларига жуда қатъий қоидалар асосида ёндашаман. Инсоннинг шахсий тамойили, дунёқараши ва характери шаклланадиган давр бу мактабдаги таҳсил вақти экан, бу каби фазилатларни ўқувчида тўғри шаклланишига атрофдаги барча бирдек масъул бўлиши керак.

    Ўқувчини катта ҳаёт остонаси сари одимлашида ота-она ҳамда муаллимлар кундалик билим олиш ҳаракатларининг ўзинигина назорат қилмай, уларни келажак учун катта ва хайрли мақсадлар режалашга ўргатишлари керак. Ўқувчининг мақсади мактабни битириш бўлиб қолмаслиги лозим. У ёрқин келажакда ўз орзуларига тўлақонли эгалик қилиши учун мактаб даври бошланғич қадам эканини тушуниши муҳим.

    Келажак учун қилинган орзуларимизни аниқ, конкрет деталлар билан чизиб олишимиз керак. Бугунги кунда эришаётган кўплаб ютуқларим мактаб даврида қилган беғубор ниятларим рўёби эканини ҳис қилар эканман, нима учун ўша даврда яна ҳам кўпроқ ва конкретроқ ниятлар қилиб олмаганимга афсусланаман.

    Бугунги чалинаётган қўнғироқ сўнггиси эмас, аксинча биринчиси. Мактаб даврида олган билим, хотира ҳамда тажрибаларни иш беришига берилган старт қўнғироғи. Унинг жаранги сизни доимо яхши ишлар учун илҳомлантирсин, азиз ука-сингилларим.

    Муаллифлар: Хонзодабегим Аъзамова ва Мадина Нурман 

    Муҳаррир: Дилшод Шарипов

    25.05.2021, 20:35   Изоҳ (0)   57313
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzReport ТV телеканали Beeline’ни судга берди

    25.05.2021, 20:11

    Самарқанд шаҳридаги барча таълим муассасалари 26 майдан анъанавий таълимга қайтади

    25.05.2021, 19:34

    Ислом Каримов қароргоҳини туристик объектга айлантириш таклиф этилди

    25.05.2021, 19:10

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Журналистлар тўйни тўйдек қилиб беришди — энди қанча танқид қилишса розиман»

    25.05.2021, 18:51

    Мирзо Улуғбек ва Яшнободдаги айрим хонадон ва ташкилотларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади

    25.05.2021, 18:45

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Ҳокимлик биносида эмас, катта ангарда ўтиришни хоҳлаяпман»

    25.05.2021, 18:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52

    Трамп Медведевнинг Эронга ядро қуроли топшириш ҳақидаги таҳдидига жавоб берди

    Дунё | 23 июн, 22:40

    “Мен ‘кўча’га пул бермаганман” — хонанда Хуршид Расулов

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:25

    Бекзот Мавлонов Президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:15

    Суперлига. “Бунёдкор” меҳмонда “Динамо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 23 июн, 22:11

    АҚШда 22 ёшли коллеж битирувчиси аксилтеррор дастурига раҳбарлик қилмоқда — The Independent

    Дунё | 23 июн, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.