• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкцияси билан ким шуғулланади?

    Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкция қилиниши маълум бўлганди. «Gazeta.uz» бунинг учун қайси компаниялар танлаб олинганини аниқлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ва унга туташ боғ ҳудудини реконструкция қилиш режалаштирилаётгани тўғрисида апрель ойида маълум бўлганди. Пойтахт ҳокимлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари 2021 йилда амалга оширилиши белгиланганини маълум қилганди. Ҳужжат жамоатчилик учун очиқ ҳолатда эмас («Gazeta.uz»нинг икки манбасига кўра, ҳужжат «Хизматда фойдаланиш учун» грифи остида).

    Ҳокимият ҳудуддаги дарахтларга зарар етказмаган ҳолда рамзий ротондани реконструкция қилиш ва қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этишни ваъда қилган. Бундан ташқари, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино, аҳоли учун маиший хизмат бинолари, савдо дўконлари, кафе ва очиқ амфитеатр қурилади.

    Қурилиш вазири Ботир Зокировнинг айтишича, «мажмуа айни вақтда жудаям ночор ҳолатда». Унинг сўзларига кўра, янги пиёдалар йўлаклари, велойўлаклар, велопрокат ва катта автотураргоҳ пайдо бўлади. Апрель ойи охирларида мажмуа реконструкциясининг дастлабки лойиҳаси тақдим этилганди.

    Лойиҳада иштирок этадиган компаниялар тўғрисидаги маълумотлар давлат харидлари порталида келтирилган. Улар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачига хизмат кўрсатиш» инжиниринг компаниясининг қурилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатида кўрсатилган. Лойиҳа ҳокимият бюджет даромадининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилади.

    Мажмуа, шу жумладан, ротонда реконструкцияси, қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этиш, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино, савдо дўконлари, очиқ амфитеатр қуриш, Wи-Фи ҳудудлари ва бошқа объектларни барпо этиш учун Mimar Group компанияси танланган.

    «Қатағон қурбонлари хотираси» давлат музейини реконструкция қилиш учун эса «Ижод-Ижод» хусусий корхонаси танланган.

    Ушбу компаниялар танланганига Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 178-сон қарори асос қилиб кўрсатилган. Ушбу қарор билан 2021 йил 1 сентябргача лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бирга қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсат берилган. Объектларнинг қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг аниқланади.

    Таққослаш учун, ушбу рўйхатдан Олмазор тумани мудофаа ишлари бошқармаси учун маъмурий бинони реконструкция қилиш ва қуриш билан шуғулланадиган компания 2020 йил 4 декабрдаги тендер протоколи асосида аниқланган.

    Mimar Group ҳақида

    Компания сайтида келтирилган маълумотларга кўра, Mimar Group — 2020 йилда ташкил этилган ва турар жойлар қурилишидан тортиб саноат ва ижтимоий объектларни қуришгача йирик шаҳарсозлик лойиҳаларини амалга оширишга ихтисослашган хусусий қурилиш компанияси.

    Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, компания 2020 йилнинг июль ойида рўйхатдан ўтган, асосий фаолият турар жой биноларини қуришдир. Таъсисчилари этиб Алишер Абдубоситович Ғаниев (56,75 фоиз) ва Козимбек Ўткирович Яминов (43,25 фоиз), раҳбари этиб Ферузбек Давронов кўрсатилган.

    Компания, шунингдек, 71 гектар майдонда Tashkent Index савдо-ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш лойиҳасини амалга оширади.

    «Ижод-Ижод» компанияси ҳақида

    Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, бу компания 1996 йил май ойида рўйхатдан ўтган, асосий фаолияти яшаш учун мўлжалланмаган бинолар қуриш бўлган хусусий корхона. Таъсисчиси сифатида Алишер Раҳимович Раҳмонов (100 фоиз), раҳбари сифатида Бахтиёр Раҳмонов кўрсатилган.

    24.05.2021, 13:22   Изоҳ (0)   17020
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ўзбекистондаги ишсизлик даражаси ҳақида маълумот берди

    24.05.2021, 13:11

    Тошкентнинг 5 та туманида ичимлик суви таъминоти икки кунга тўхтатилади

    24.05.2021, 12:35

    Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш графиги маълум қилинди

    24.05.2021, 12:27

    Ургутдаги деҳқон бозорида ёнғин чиқди (видео)

    24.05.2021, 12:09

    Тошкент вилоятидаги Келес кўприги «таъмирлаш ишлари якунлангунига қадар» ёпилди. Таъмир қачонгача давом этиши номаълум

    24.05.2021, 11:45

    Қозоғистон президенти Абдулла Ариповни II даражали «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

    24.05.2021, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.