Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 24 май, душанба куни ўтказилган брифингда бошланган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида кўплаб тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилганини таъкидлади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
«Олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш бўйича тақдимот, «Ўзагроҳимоя» АЖ тизимини ислоҳ қилишга доир йиғилиш бўлиши кутилмоқда.
Ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши мўлжалланган.
Шунингдек, ҳафта охирида барқарор ривожланиш мақсадларини молиялаштириш дастури ижросини самарали таъминлаш юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Президент 30 май куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтадиган 2030 йилга қадар ‘яшил’ тараққиёт ва глобал мақсадлар учун шериклик Иккинчи халқаро саммитида нутқ сўзлайди.
Режалаштирилган тадбирларда ўзгариш бўлса, уларнинг тафсилотлари бўйича кейинги брифингда хабар берилади», — деди Асадов.
Изоҳ (0)