Дунёнинг турли бурчакларида 21 май куни олинган суратларни намойиш қиламиз.

«Андижон ёшлар форуми — 2021» доирасида Асака туманида ташкил этилган спорт мусобақаларида туман ҳокими Мансурбек Алиханов мастер-класс кўрсатди.

Фото: Асака туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Сиднейда глобал исишга қарши «School Strike 4 Life» норозилик намойишида қатнашаётган талабалар. Бутун мамлакат миқёсидаги намойиш федерал ҳукуматни солиқ тўловчиларнинг пулларини қазилма ёқилғиси учун ишлатишни тўхтатишга чақирмоқда.

Фото: EPA

Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалининг очилиши олдидан футбол майдончасига келиб, футбол мусобақаларига рамзий старт берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Фаластинликлар Исроил ва ҲАМАС ўртасида сулҳ тузилганини нишонламоқда.

Фото: Getty Images

Марокашлик дўсти ёрдами билан Испаниянинг Сеута анклавидаги чегара деворига кўтарилмоқда. Бир сутка давомида саккиз мингга яқин муҳожир Марокаш–Испания чегарасини кесиб ўтишга ҳаракат қилди.

Фото: Getty Images

Монтевидео марказида ҳарбий диктатура даврида бедарак йўқолганларнинг фотосуратлари намойиш этилди. Ҳар йили бедарак йўқолган одамларга бағишлаб ўтказиладиган Сукунат марши пандемия сабабли кетма-кет иккинчи йили тўхтатилди.

Фото: AP Photo

Исроил ва ҲАМАС ўртасида 21 май куни кучга кирган сулҳдан кейин фаластинликлар вайрон бўлган уйларига қайтмоқда.

Фото: Getty Images

Бразилиянинг Анама шаҳрида Солимоэс дарёси тошгани сабабли аҳоли яшаш жойини сув босди.

Фото: Getty Images

Исроил ва ҲАМАС ўртасида сулҳ кучга кирди. Суратда ҲАМАС аъзолари олдида ўтирган ғазолик болалар.

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Жо Байден келиб чиқиши осиёлик бўлган фуқароларга қарши жиноятларнинг олдини олишга қаратилган қонунни имзолади.

Фото: AP Photo

Фаластинликлар Исроил билан имзоланган сулҳни ракета ҳужуми оқибатида вайрон бўлган бино яқинида нишонламоқда.

Фото: Reuters

Фахрий қоровул аъзолари Римда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш саммити олдидан Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Лейеннинг келишига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Getty Images

Марвин Гайнинг «What’s going On» альбомининг 50 йиллигини нишонлаш учун Universal Music Group буюртмасига асосан рассом Дреф томонидан Брикстондаги деворга чизилган граффити.

Фото: ПА

Пекиндаги боғда Таи Чи машғулотларини ўтказаётган қариялар.

Фото: AP Photo

Февраль ойининг ўрталаридан бери Италиядаги Этна вулқонининг 19 марта отилиши қайд этилди.

Фото: Getty Images

Сиднейда Бутунжаҳон медитация куни нишонланди.

Фото: EPA

Англия. Шарқий Сассексдаги маёқ ва портга урилаётган улкан тўлқинлар. Қирғоқ яқинида шамол тезлиги 26 метр секунддан ошди.

Фото: Shutterstock

Бразилиядаги COVID-19 билан касалланганлар учун мўлжалланган HRAN касалхонасида Бразилия Филармония оркестрининг чиқишларини томоша қилаётган ҳамшира ва унинг бемори. Концерт соғлиқни сақлаш ходимлари шарафига бағишланган.

Фото: АП

Сиднейдаги Қироллик ботаника боғида Бутунжаҳон медитация кунини нишонлаш учун йиғилган шаҳар аҳолиси.

Фото: AP Photo

Германия Лейпциг ҳайвонот боғида яшаётган денгиз шери ва боғ ходими.

Фото: Getty Images

Венецияда 17-Халқаро меъморий кўргазманинг очилиши бўлиб ўтди. Маълумот учун, ушбу кўргазмада Ўзбекистон ҳам илк бор «Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти» мавзусидаги миллий павильони билан иштирок этади.

Фото: Getty Images

Нью-Йоркда Буюк Британия спортчиси Маркус Мепстид Токио-2020 Олимпия ўйинларидан аввал қиличбозлик бўйича мамлакат терма жамоасига қабул қилинганидан сўнг буни нишонлади.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: