• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент метрополитени қачонгача қисқартирилган вақт режимида ишлаши маълум бўлди

    Тошкент метрополитени, тахминан, уч ой давомида қисқартирилган вақт режимида ишлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов «Podrobno.uz»га маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эслатиб ўтамиз, 21 майдан бошлаб Тошкент метрополитенининг «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишларининг иш тартиби вақтинча соат 06:00 дан 23:00 гача этиб белгиланади. Айни пайтда ушбу йўналишларда поездлар соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланмоқда.

    «21 майдан бошлаб Тошкент метрополитенининг ‘Чилонзор’ ва ‘Ўзбекистон’ йўналишларининг иш тартиби вақтинча қисқартирилади. Бу икки йўналишда кенг кўламли профилактика ишлари бошланиши билан боғлиқ. Метрополитеннинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва йўловчиларга ортиқча ноқулайликлар туғдирмаслик учун профилактика ишлари ёзги мавсумда, йўловчилар ташиш ҳажми кескин пасайганда амалга оширилади», — деб таъкидлаган Наврўз Ашурматов.

    Унинг айтишича, тасдиқланган режага кўра, профилактика чоралари уч ой ичида якунланиши керак. Ишлар якунланганидан кейин «Чилонзор» ва «Ўзбекистон» йўналишлари иш тартиби аввалги режимда тикланади.

    «Тошкент метрополитени» ҳаракатланиш хизмати бошлиғи Султон Қодировнинг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, «Чилонзор» йўналиши 1977 йилда, «Ўзбекистон» йўналиши эса 1984 йилда фойдаланишга топширилган. Йўналишлар ҳолати белгиланган стандартларга мувофиқлиги мунтазам равишда текшириб турилиши лозим.

    Султон Қодиров метрополитен иши одатий иш тартибига қайтиши иш ҳажмига боғлиқлигини, аммо уни сентябрга қадар якунлаш кутилаётганини айтган. Мутахассиснинг таъкидлашича, бу ишларни метрополитеннинг амалдаги иш вақти (соат 00:00 дан 5:00 гача) доирасида ҳам амалга ошириш мумкин, аммо бунга кўпроқ вақт кетади.

    Метрополитен вакили йўналишлар энди доим қисқартирилган вақт бўйича ишлаши борасидаги йўловчиларнинг хавотирларига чек қўйиб, бу икки йўналиш метрополитеннинг «юраги» эканлигини ва барча йўловчи ташувларининг, тахминан, 70 фоизи тўғри келишини таъкидлаган.

    «Биз ҳатто ‘Юнусобод’ ва ерусти ҳалқа метро йўналишларини ҳам, агар бунга эҳтиёж бўлса,  янги ўқув йилигача соат 5:00 дан 00:00 гача ўтказиш масаласини кўриб чиқяпмиз», — деб қўшимча қилган Султон Қодиров.

    Таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитени билан боғлиқ камчиликлар ҳақида кўп маротаба ёзиб келинмоқда. Хусусан, 18 май куни Сергели метросидаги бекатлардан бири 14 дақиқага электр таъминотидан узилиб қолди. 13 май куни «Амир Темур хиёбони» бекатида барча йўловчилар тушириб юборилганди, 7 май куни соат 21:10 дан 22:00 гача Тошкент метрополитени Ҳалқа йўлининг 7-бекатида электр энергияси ўчиб қолганди.

    9 апрель куни ижтимоий тармоқларда поезднинг очиқ эшиклар билан ҳаракати туширилган видео тарқалди. Шу билан бирга, метрополитендаги ерости ва ерусти поезд ҳаракатларининг бир нечта бошқа видеолари ҳам ижтимоий тармоқларда кўп бора муҳокама қилинди. 28 апрель куни эса поезд туннелда тўхтаб қолгани, йўловчилар рельслар орқали ҳаракатланиб, бекатга етиб олгани тасвирланган видео тарқалди.

    18 март куни эса «Олмазор» (Чилонзор йўли) ва «Бекат-1» (Сергели йўли) орасидаги туннелда икки поезд тўқнашганди.

    19.05.2021, 16:23   Изоҳ (0)   23347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда синов тариқасида ҳайдовчиларнинг ҳужжатларини ID-карта орқали текшириш бошланди

    19.05.2021, 16:11

    Ўзбекистон элчиси Қирғизистон президенти Садир Жапаровга ишонч ёрлиғини топширди

    19.05.2021, 15:34

    Андижонда зўрланган 18 ёшли келин ишини ички ишлар вазири шахсан назоратга олди

    19.05.2021, 15:10

    Наманганда Nexia билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди

    19.05.2021, 14:33

    «Ўзбекнефтгаз»: Афғонистонлик тадбиркорлар билан савдо ва тижорат алоқаларини янада кенгайтириш бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда

    19.05.2021, 14:30

    Андижонда поезд остига ётиб олгани билан танилган тиктокер Мотамсаро она ҳайкалига қилган ҳурматсизлиги учун 15 суткага қамалди

    19.05.2021, 14:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.