• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки президентининг ўринбосари Анна Берде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 май куни мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Жаҳон банки президентининг ўринбосари Анна Берде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Учрашувда Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, мамлакатда, ва умуман, минтақада барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида амалий ҳамкорлик даражасини оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Учрашувда давлат раҳбари Анна Бердени Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

    Кейинги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилган икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси катта мамнуният билан қайд этилди.

    Банкнинг ҳар томонлама кўмаги билан мамлакатда бозор ислоҳотлари ва ижтимоий янгиланишлар дастурини амалга ошириш давом этаётгани таъкидланди.

    Жаҳон банки гуруҳининг тузилмалари иштирокидаги лойиҳаларни илгари суриш бўйича аниқ чора-тадбирлар мажмуи белгиланган «йўл харитаси» амалга оширилмоқда. «Мамлакат платформаси» тизими жорий этилган.

    Лойиҳаларнинг умумий портфели 7 миллиард долларга етмоқда. Ҳозирги дастур таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, транспорт каби устувор соҳалар ва бошқа кўплаб йўналишларни қамраб олган умумий қиймати 4,1 миллиард долларлик 23 та лойиҳани ўз ичига олган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Жаҳон банки пандемия оқибатларини енгиб ўтиш мақсадида биринчилардан бўлиб ёрдам кўрсатди. Биргина ўтган йилда 1,6 миллиард долларлик янги лойиҳалар маъқулланди.

    Бундан ташқари, Банк экспертлари маслаҳат-техник кўмак кўрсатмоқда, давлат корхоналарини трансформация қилиш, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизация қилиш, электр энергетикасининг барча бўғинларини ислоҳ қилишда иштирок этмоқда. Муқобил энергия манбаларини жорий қилиш борасида сезиларли муваффақиятларга эришилди.

    Делегация ташрифи давомида сув таъминоти тизимини яхшилаш ва инновациялар соҳасидаги миллий сиёсатни қўллаб-қувватлаш бўйича қиймати қарийб 300 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида битимлар имзоланди.

    Учрашувда Ўзбекистоннинг Жаҳон банки билан янги беш йиллик Шериклик дастурини пухта тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

    Жаҳон банки президенти ўринбосари Анна Берде банк мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни юксак баҳолаши ва уларни амалга оширишда зарур кўмак кўрсатишда давом этишини таъкидлади.

    «Ўзбекистон тарихан қисқа даврда жуда катта ишларни амалга оширди.

    Ислоҳотлар мамлакатнинг ҳам ички, ҳам ташқи қиёфасини фундаментал равишда ўзгартириб юборди. Шу туфайли мамлакатингиз хорижий инвестрлар учун жозибадор», – деди етакчи халқаро молиявий институт раҳбари.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Президенти томонидан Жаҳон банки билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклиф этилган янги кун тартиби тўлиқ қўллаб-қувватланди.

    Хусусан, кун тартибидан қуйидаги шериклик йўналишлари ўрин олган:

    • мамлакатда камбағалликни, энг аввало қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ишбилармонлик ташаббусларини илгари суриш орқали қисқартиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш;
    • сезиларли натижаларга эришиш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида олий таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги янгиланишлар самарадорлигини ошириш;
    • республика ҳудудларини жадал индустриаллаштириш дастурини амалга ошириш ва ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳасини давом эттириш;
    • тараққиётнинг инновацион моделига ўтиш, «яшил иқтисодиёт»ни жорий қилиш;
    • ер муносабатлари соҳасидаги ислоҳотларни давом эттириш;
    • коррупцияга қарши курашиш ва давлатнинг ривожланиш институтлари салоҳиятини ошириш;
    • йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини биргаликда илгари суриш.
    Учрашув якунида ҳамкорликнинг юксак суръатларини давом эттириш, Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасидаги стратегик шерикликка доир устувор дастур ва лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида доимий мулоқотлар ва самарали алмашинувларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

    Бундан аввал Жаҳон банки Ўзбекистонга қарийб 300 млн долларлик имтиёзли кредит ва грант ажратгани ҳамда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳақида гапиргани ҳақида хабар берилганди.

    18.05.2021, 20:54   Изоҳ (0)   8914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: «Хусусий тиббиёт ташкилотларига лицензия бериш тартиби соддалаштирилиб, жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади»

    18.05.2021, 20:39

    «Ихтисослашган марказларни туманбай ва маҳаллабай ишлашга ўргатиш зарур» – Шавкат Мирзиёев

    18.05.2021, 20:31

    Шавкат Мирзиёев: «Тиббиёт муассасаларини дори ва тиббиёт воситалари билан қўшимча таъминлашга 165 миллиард сўм ажратилади»

    18.05.2021, 20:24

    «Барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта IT-оператор–ҳамшира лавозими жорий этилади» – Шавкат Мирзиёев

    18.05.2021, 20:17

    Шавкат Мирзиёев 1 июлдан бошлаб сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилишини маълум қилди

    18.05.2021, 20:10

    Шавкат Мирзиёев олис ҳудудларга шифокорларни жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётганини кескин танқид қилди

    18.05.2021, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Генетик модификациялаган ўргимчаклар қимматбаҳо ипак толаси ишлаб чиқара бошлади

    Технологиялар | 31 май, 17:55

    “Лойиҳа ортида АҚШ, нишонда эса Хитой” — катта геосиёсий ўйиндаги янги иқтисодий коридор

    Дунё | 31 май, 17:25

    Xiaomi ўта юпқа ва магнит билан ёпишадиган янги повербанк тақдим этди

    Гаджетлар | 31 май, 16:55

    Муроджон Аҳмадалиев мексикалик, Бектемир Мелиқўзиев эса америкалик боксчини мағлубиятга учратди

    Спорт | 31 май, 16:45

    Самарқандда “томоша кўрсатган” қозоғистонликлар халқдан узр сўради (видео)

    Ўзбекистон | 31 май, 16:20

    Машҳур рассом Бенкси Францияда янги граффити чизиб қолдирди

    Қўзиқорин | 31 май, 15:44

    Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қизча назоратсиз қолгани сабаб вафот этди 

    Ўзбекистон | 31 май, 15:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.