• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта IT-оператор–ҳамшира лавозими жорий этилади» – Шавкат Мирзиёев

    Тиббиёт соҳасини рақамлаштириш учун бюджетдан ажратилган 28 миллиард сўм ўтган 4 ойда ҳали ўзлаштирилмаган. Бу ҳақда айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда давлат раҳбари қайд этди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    «Тиббиётни рақамлаштириш ва хусусий шериклик бўйича барча ваколатлар ва масъулият соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовга ўтказилади.

    Тиббиёт муассасаларига айни пайтда 50 мингта компьютер етишмайди. Мисол учун, Жомбойда 12 та оилавий поликлиника ва шифокорлик пунктидан 11 тасида компьютер ҳам, интернет ҳам йўқ.

    Шу билан бирга, соҳани рақамлаштириш учун бюджетдан ажратилган 28 миллиард сўм ўтган 4 ойда ҳали ўзлаштирилмаган.

    Энди вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилади ва улар соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Абдулла Азизовга бевосита бўйсунади. Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта IT-оператор-ҳамшира лавозими жорий этилади.

    Икки ҳафта муддатда тиббиёт ходимлари учун компьютер саводхонлиги бўйича IT-марказларда бепул ўқув машғулотлари ташкил этилади.

    Азизов йил якунига қадар аҳолининг саломатлиги тўғрисидаги ҳамда тиббий жиҳозлар маълумотлар базаларини тўлиқ йўлга қўяди. 2021 йил 1 августга қадар электрон ордер тизимини ишга тушириб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказларни уланишини таъминласин», – деди Президент.

    Давлат раҳбари Абдулла Азизов (соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари) ва Ғофуржон Мирзаевга (Сирдарё вилояти ҳокими) уч ой муддатда Гулистон шаҳридаги 1 та оилавий поликлиникани хусусий шерикликка бериш бўйича тажрибани бошлаши кераклигини айтиб, қатъий топшириқ берди.

    «Абдулла Азизов Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев билан бирга, 1 августга қадар Сирдарё вилоятида, Алимов ва Хотам Шокиров билан бирга, 1 ноябрга қадар Тошкент шаҳрида барча поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштирсин.

    Азизов вилоят ҳокимлари билан бирга, йил якунига қадар янги 11 та хусусий шериклик битимларини имзоласин ва 6 та бошланган лойиҳани ишга туширсин.

    Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун Абдулла Азизов рақамлаштириш соҳасида тендер ўтказиш, шартнома имзолаш, IT бўйича раҳбарларни танлаш ва тайинлаш, хусусий шериклик ҳамда халқаро молия ташкилотлари билан ишлаш масалалари бўйича ўзи мустақил қарор қабул қилади. Бунда, харидлар натижасида иқтисод қилинадиган бюджет маблағларини ушбу йўналишдаги янги лойиҳаларга йўналтиради», – деди Шавкат Мирзиёев.

    Бундан аввал Шавкат Мирзиёев олис ҳудудларга шифокорларни жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётганини кескин танқид қилгани, Шавкат Мирзиёев 20 та туманнинг тиббиёт бирлашмалари фаолиятини танқид қилгани ҳамда Шавкат Мирзиёев тиббиёт тизимида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилинишини айтгани ҳақида хабар берилганди.

    18.05.2021, 20:17   Изоҳ (0)   12681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев 1 июлдан бошлаб сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилишини маълум қилди

    18.05.2021, 20:10

    Шавкат Мирзиёев олис ҳудудларга шифокорларни жалб қилиш ишлари суст олиб борилаётганини кескин танқид қилди

    18.05.2021, 19:59

    Шавкат Мирзиёев 20 та туманнинг тиббиёт бирлашмалари фаолиятини танқид қилди

    18.05.2021, 19:53

    Шавкат Мирзиёев: «Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятлари аҳолиси тиббиётдаги ишлар аҳволидан норози»

    18.05.2021, 19:47

    Шавкат Мирзиёев тиббиёт тизимида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилинишини айтди

    18.05.2021, 19:35

    Тошкентда эри билан жанжаллашган аёл электр узатиш устунига чиқиб, жонига қасд қилмоқчи бўлди

    18.05.2021, 18:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    Шоу-бизнес | 29 июн, 10:15

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.