Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 8-турида «Турон» ва «Қизилқум» жамоалари 13 май, пайшанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашув давомида ҳар икки жамоа вакилларида бир қатор имкониятлар бўлди. Бироқ гол иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда урилди. Элгужа Григалашвили қўшиб берилган сўнгги дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда меҳмонларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Ушбу ғалабадан кейин «Қизилқум» 10 очко билан 9-ўринга кўтарилди. «Турон» (3) эса сўнгги поғонада бормоқда.
Суперлига
8-тур баҳси
13 май, пайшанба
«Турон» — «Қизилқум» 0:1
Гол: 0:1 – 90+3 Григалашвили.«Турон»: 87.Акмал Ортиқов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 4.Аслиддин Тоштемиров (25.Исмоилжон Охунжонов, 56), 9.Жасур Ҳакимов (11.Асилбек Қайюмов, 77), 10.Жавоҳир Соҳибов (20.Достон Мелиқўзиев, 68), 17.Музаффар Музаффаров, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (22.Абдулазизхон Абдурашидов, 77), 30.Синиша Бабич, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 43.Ким Бо Ёнг (3.Даврон Умиров, 68), 55.Даян Поневич.
«Қизилқум»: 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Бойдуллаев, 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Мате Вацадзе (7.Ойбек Қиличев, 79), 14.Файзулло Қамбаров, 18.Жасур Азимов, 19.Жамшид Ҳасанов (9.Беҳруз Садиллоев, 62), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳин Убайдуллаев, 30.Элгужа Григалашвили, 75.Олег Толмасов.
Огоҳлантиришлар: Музаффаров (22), Тоштемиров (48), Азимов (75), Бабич (87).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)