Италия А Сериянинг 36-туридан ўрин олган қатор ўйинлар 12 май куни ўтказилди.
«Женоа» ушбу турда «Болонья» майдонида меҳмон бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди (2:0). Бу орқали Давиде Баллардини шогирдлари А Серия жон сақлаб қолиш вазифасини уддалади.
Мавсум тугашига иккита тур қолганда «грифонлар» 39 очко билан 14-ўринда бормоқда ва «хавфли ҳудуд»дан 8 очкога илгарилаб кетди. Аввалроқ «Кротоне» ва «Парма» Б Серияга равона бўлиши маълум бўлганди.
Италия чемпионатида бош соврин эгаси маълум бўлган, бироқ Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи кейинги уч ўрин учун тўртта жамоа кураш олиб бормоқда. «Аталанта» ва «Милан» 75 очко билан кучли учликка кирган, «Наполи» 73 очко билан 4-ўринни банд қилиб турибди. «Ювентус» эса неаполликлардан бир очко кам тўплаган.
А Сериянинг кейинги тур ўйинлари 15 ва 16 май кунлари бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)