Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 36-турида «Атлетико» 12 май, чоршанба куни «Реал Сосьедад»ни меҳмон қилди.
Учрашувда ҳисоб 16-дақиқада очилди, Янник Феррейра Карраско жарима майдончаси ичидан дарвозани ишғол этди. Биринчи таймнинг ўзида Анхель Корреа ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ўйин тугаши арафасида эса «Сосьедад» ярим ҳимоячиси Игорь Субелдия ҳисобни қисқартиришга эришди.
Ушбу ғалабадан кейин «Атлетико»нинг очколари 80 тага етди, «матрасчилар» мусобақа жадвалида пешқадамлигини мустаҳкамлади. Иккинчи ўриндаги «Барселона»нинг ҳисобида 76 очко мавжуд. «Реал» эса битта ўйин кам ўтказган ҳолда 3-поғонада бормоқда.
Ла Лига
36-тур баҳси
12 май, чоршанба
«Атлетико» – «Реал Сосьедад» 2:1
Голлар: 1:0 – 16 Карраско, 2:0 – 28 Корреа, 2:1 – 83 Субелдия.«Атлетико»: Облак, Савич, Триппьер, Эрмосо, Фелипе, Сауль (Кондогбиа, 73), Карраско, Льоренте, Коке, Корреа (Жоау Феликс, 73), Суарес (Лоди, 81).
«Реал Сосьедад»: Ремиро, Монреаль (Лопес, 59), Сальдуа, Элустондо (Субелдия, 69), Санян (Пачеко, 59), Ойарсабаль (Меркеланс, 69), Субименди, Барренечеа, Гуриди, Порту, Исак (Баутиста, 46).
Изоҳ (0)