«Милан» А Серия 36-тури доирасида 12 май куни бўлиб ўтган баҳсда «Торино»ни мағлубиятга учратди (7:0).
Учрашувнинг 24-дақиқасида Самюэль Кастилеҳога қарши ишлатилган қўполликдан кейин туринликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ярим ҳимоячи Франк Кессиэ 11 метрлик жарима зарбасини аниқ ижро этди.
«Милан» 2020/21 йилги мавсум А Серияда 18 та пенальтини ижро этди. Бу орқали жамоа ўзи 1950/51 йилги мавсумда ўрнатган рекордни такрорлади. Шунингдек, бу рекорд кўрсаткични ўтган мавсум «Лацио» ҳам қайд этганди.
Аввалроқ «Милан» жорий мавсум давомида 5 марта пенальтидан фойдалана олмаган ҳолда бу борада кучли бешлик лигаларида энг ёмон натижани қайд этаётгани хабар қилинганди.
«Милан» мавсум тугашига 2 тур қолганда 75 очко билан 3-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги ўйинларини «Кальяри» (16 май) ва «Аталанта»га (23 май) қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)