Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги биноси яқинида иш ҳақлари тўланмаган қурувчилар норозилик билдириб, намойишга чиққанидан сўнг уларнинг барчасига иш ҳақларининг маълум қисми тўлаб берилганди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати уларга иш ҳақини ўз вақтида бермаган компания раҳбари жаримага тортилганини маълум қилди.

Фото: Видеодан кадрлар

Фото: Видеодан кадрлар

Вазирлик хабарида айтилишича, Чирчиқ шаҳар ҳокимияти ва давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори аралашуви билан ишчиларнинг ишлаган даври учун 280 миллион сўм иш ҳақлари тўлаб берилди ва қолган маошлари 18 май куни «Водий саркор дизайн» МЧЖ томонидан тўлиқ тўлаб берилади.

«Водий саркор дизайн» МЧЖ раҳбарига нисбатан Меҳнат кодексининг 154- (меҳнатга ҳақ тўлаш кафолатлари) ва 161-моддалари (меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари) бузилганлиги учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига (мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Аввалроқ Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ишга жойлашиш масаласи сабаб бир гуруҳ аёллар шаҳардаги йўлнинг қатнов қисми тўсиб қўйганди. Ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, тегишли чоралар белгиланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганлар учун ёрдам қабул қилинмоқда
Шоу-бизнес
Қашшоқ оилада туғилган бўлса ҳам, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни уддалаган Голливуд юлдузлари (фото)
Дунё
“Сталиндан кейинги иккинчи одам” — Маленковнинг ҳокимиятдан четлатилиши, боши танасидан жудо этилган Шотландия қироличаси ва Канадада тўқнашган икки поезд. Кун хро...